Latest news

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  3 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  146 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  33 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди News

“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди

“Реал” посбони Тибо Куртуа жамоасининг “Мальорка”га (0:1) учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Биз худди шундай “Мальорка”ни кутгандик. Мураббийларимиз рақиб бизга нисбатан максимал равишда интенсив ҳаракат қилишини ва биз уларга муносиб жавоб қайтаришимизни айтганди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо охирги пас етишмади. Рақибда эса деярли имконият бўлмасада, уч очкони қўлга киритди. Ўйлашимча, бу (натижа) шармандаликдан бошқа нарса эмас. Биз бу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди.

“Барселона” билан баҳснинг қолдирилганлиги бизга қандайдир таъсирини ўтказди, деб ўйламайман. Деярли барчамиз терма жамоа таркибида эдик ва бу ҳақда ўйлашга кўп ҳам вақтимиз йўқ эди”, дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Ушбу мағлубиятдан кейин қироллик клуби Ла Лига турнир жадвалининг энг юқори поғонасини ашаддий рақиби “Барселона”га бўшатиб беришга мажбур бўлди. Айни пайтда мадридликлар “Барса”дан бир очкога ортда қолишмоқда. Зидан жамоасини таслим этган “Мальорка” эса 7 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика