Latest news

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  3 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  44 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

Бу сафар дарвозабонлар "калтакланди". "Насаф"нинг Саудиядаги дастлабки машғулотидан ГАЛЕРЕЯ News

Бу сафар дарвозабонлар "калтакланди". "Насаф"нинг Саудиядаги дастлабки машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ гуруҳ баҳсларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига етиб келган эди.

Жамоа 4 апрель куни кечқурун Даммага етиб келди, узоқ йўл босиб келингани боис мураббийлар футболчиларга дам беришди. 5 апрелда эса Даммамдаги илк машғулот ўтказилди. "Насаф" машғулотни Саудия Арабистони биринчи дивизиони вакили ҳисобланган "Ал Наҳда" клуби майдонида ўтказди. 1-дивизион клубининг майдон чими аъло даражада, мисоли гиламдек турибди. Фақат ёруғлик тизими аъло эмас.

Рўиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар"нинг Даммамдаги илк машғулотида бу ерга етиб келган 23 нафар ўйинчидан 22 нафари тўлиқ иштирок этди. Фақатгина жароҳати бор Ғолиб Ғайбуллаев жараёнларни шунчаки кузатиб борди. Афсуски, унинг гуруҳ баҳсларида иштирок этиши катта сўроқ остида турибди. Бугунги машғулот аввалида туғилган кунлари олдинроқ ўтиб кетган икки дарвозабон Умид Эргашев ҳамда Абдувоҳид Неъматовларни "калтакли йўлак"дан ўтказишди. Киперлар ўз "насибалари"ни олишди.

«Насаф» ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш учун 23 футболчи билан келди


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 8 апрель куни Тошкент вақти билан 22:15да Даммамдаги "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадиони ("Prince Mohamed Bin Fahd stadium")да старт олади.

"Насаф"нинг Даммамдаги дастлабки машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Кеча "Насаф"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Саитовнинг "багажи" чиқмаган эди, мана бу ака бугун машғулотга уни олиб келиб берди.


Кеча самолётдаги "йўлак"да Ҳусниддин Алиқуловни боплаб урган Неъматов ўзига келганда калтаклардан эгилиб қочиб қолишга уринмоқда)


Ғолиб Ғайбуллаев ҳозирча машғулотларда иштирок эта олмаяпти.


Ажойиб кадр)



"Насаф"нинг Даммамдаги дастлабки машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ






Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика