Latest news

13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  0 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  1 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  6 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  16 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  15 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  22

Бу қизиқ. Любомир Фейса 8 йилда 9 марта чемпион бўлди! News

Бу қизиқ. Любомир Фейса 8 йилда 9 марта чемпион бўлди!

1988 йилда собиқ Югославияда туғилган ҳимоячи Любомир Фейса ҳақида кўпчилик эшитмагани бор гап.

Бироқ Сербия терма жамоаси аъзоси 2009 йилдан буён қайси клубда ўйнаса ўша чемпион бўлмоқда.

2008 йил Сербиянинг "Партизан" клуби билан шартнома тузган Фейса бу жамоа сафида кетма-кет уч йил (2009, 2010, 2011) давомида чемпион бўлди.


Шундан кейин футболчи фаолиятини Грециянинг "Олимпиакос" клубида даовм эттирди. Бу клубда ҳам кетма-кет уч бор (2012, 2013 ва 2014) мамлакат чемпиони бўлишга эришди.



2013 йил август ойида Португалиянинг "Бенфика" клубига кўчиб ўтган Фейса Лиссабонда ҳам уч йил (2014, 2015 ва 2016) чемпионлик кубогини боши узра кўтарди.

Юқорида 2014 йилда у ҳам "Олимпиакос", ҳам "Бенфика" клубида чемпион бўлгани ҳақида ёздик. Йўқ бу хато эмас. Гап шундаки Любомир 2013/2014 йилги мавсумда Греция чемпионатининг биринчи турида майдонга тушган ва шундан сўнг Португалияга йўл олган. Шу боис унга ҳам Греция, ҳам Португалия чемпионлиги медали тақдим этилган.



Шу тариқа, сербиялик ҳимоячи охирги 8 йил ичида 9 марта чемпион бўлди!

Бу чемпионликлардан ташқари Фейса ҳисобида 2та Сербия кубоги, 2та Греция кубоги, битта Португалия кубоги, 3та Португалия лига кубоги ва битта Португалия Суперкубоги ҳам мавжуд. 2008 йилдан буён футболчи 18та совринни қўлга киритди.  

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика