Latest news

07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  0 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  12 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  11 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0

Бу қизиқ. "Локомотив" 50-голини урган бир пайтда "Обод" 52-голини ўтказди News

Бу қизиқ. "Локомотив" 50-голини урган бир пайтда "Обод" 52-голини ўтказди

Олий лиганинг 23-турида "Обод" ва "Локомотив" клублари ўзаро баҳс олиб боришди.

ТТЙМИ стадионида кечган баҳсда кутилганидек "Локомотив" ғалабага эришди. Қизиқ жиҳати, ўйиннинг 81-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди ва бу гол "Локо" учун бу йилги чемпионатда 50-гол бўлди. 

Кетма-кет ўйинларда ютқазишга ўрганиб қолган "Обод" эса шу учрашувда 52-тўпини ўтказиб юборди. Бу жамоа ўтган йил ўз дарвозасидан 51та гол олиб чиққанди. Бу йил мавсум тугашига еттита тур қолаётган бир пайтда 52та гол ўтказиб юбориш "Обод" учун кўп албатта. 

"Локомотив"га келсак, "темирйўлчилар" бу йил ҳам чемпионлик сари кураш олиб боришмоқда. Жамоа ўтган йил миллий чемпионатда 77та гол уришнинг уддасидан чиққанди. Қизиқ, "Локомотив" қолган еттита ўйинда яна 27та гол уриб бу борада ўтган йилги кўрсаткичини такрорлай олармикан.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика