Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  158 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир"  2 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  35 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Бу қизиқ: Дарвозабонлар мураббийи "Қизилқум" таркибида майдонга тушди News

Бу қизиқ: Дарвозабонлар мураббийи "Қизилқум" таркибида майдонга тушди

Бундан бир неча йил аввал футболчилик фаолиятига якун ясаган, айни пайтда "Қизилқум" жамоасида ишлаётган Бахтимурод Хайритдинов яна катта футболга қайтди.
Бахтимурод Хайритдинов сўнгги беш йил "Қизилқум" жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган эди. Ҳозир ҳам ўз вазифасидан озод этилмаган ҳолда иккинчи давра олдидан жамоаси томонидан ПФЛ рўйхатига олинди.

"Пахтакор" билан бўлиб ўтган ўйинда Артём Макосинга захира посбони сифатида ўриндиқдан жой олган Хайритдинов, куни кеча "Машъал" ёшларига қарши кечган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Ушбу баҳсда нафақадаги посбон учта гол ўтказиб юборди. У бундан хафа бўлмаса ҳам бўлаверади, боиси унга кимсан Марадона иккита гол урди, ҳа айнан Марадона. "Машъал" академияси тарбияланувчиси Марадона Сафаров икки маротаба гол уришга муваффақ бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика