Бу қизиқ! Англиядаги клуб бир ўйиндан атиги 3 фунт фойда қилди
17 jan 2023 22:40
News
Бу қизиқ! Англиядаги клуб бир ўйиндан атиги 3 фунт фойда қилди
"Аккрингтон Стэнли" клуби Англия Кубоги 2-раунди доирасидаги "Барнет"га қарши ўйиндаги молиявий ҳисоботларни тақдим қилди.
Унга кўра, клуб атиги 2,99 фунт фойда кўрган. Баҳсга 1603 мухлис ташриф буюрган ва улардан 11,726 фунт пул ишланган. ҚҚС билан бу сумма 9,771 фунтга тушган. Шу сумманинг 4,154 фунти стюардларга тўланган бўлса, 75 фунт прожекторларга, 400 фунт тиббий хизматга йўналтирилган.
Англия Кубоги қоидаларига кўра, меҳмон клуб мезбон томондан меҳмонхона ва йўл учун ишлатилган пулларни ундиришга ҳаққи бор. "Барнет" шундай қилган ва 2,300 фунт йўл учун, 2826 фунт меҳмонхона учун сўраган.
Шу орқали чипталардан тушган маблағ 5,99 фунтни ташкил қилган, аммо бу якун эмас. Англия Кубогининг 3-раундига қадар чиптадан тушадиган соф фойда икки клуб ўртасида тенг бўлинади. Шу орқали "Аккрингтон Стэнли"нинг бир ўйиндан фойдаси 2,99 фунтни ташкил қилди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments