Latest news

00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  1 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  1 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2

Бу мавсум фақат "Шўртан" пенальти тепмади News

Бу мавсум фақат "Шўртан" пенальти тепмади

Олий лигада 17 та тур ортда қолганидан хабаригиз бор.
Бу йилги чемпионатда ҳозирга қадар жами 35 та пенальти белгиланди. Улардан 31таси аниқ амалга оширилди. "Локомотив", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" футболчилари бир мартадан 11 метрли жарима тўпини ноаниқ амалга оширишган. 

Ҳозиргача фақат Ғузорнинг "Шўртан" клуби пенальти амалга оширмади ҳолос. Қолган 13та клуб ҳам камида битта пенальти тепишга улгурди. Энг кўп пенальтини "Бунёдкор" клуби футболчилари амалга оширишди - 6та. Кейинги ўринларда 4 мартадан пенальти амалга оширган "Насаф" ва "Бухоро" клублари боришмоқда.

Аксинча пенальтидан жабр кўрган клублар борасида сўз юритадиган бўлсак Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби дарвозасига жами 5та пенальти белгиланди. Кейинги ўринда "Қизилқум" клуби бормоқда. Зарафшонликлар дарвозасига ҳакамлар 4 марта пенальти белгилашган. "Бунёдкор" ва "Олмалиқ" жамоалари дарвозасига энг кам 1 мартадан пенальти белгиланди.

Эътиборлиси фақатгина "Гулистон" дарвозасига пенальтидан гол урилмаган. Ушбу клуб дарвозасига икки марта 11 метрли жарима тўпи белгиланган, уларнинг иккаласини ҳам "Гулистон" посбонлари Илҳом Жуманов ва Дониёр Усмонов қайтаришга эришишди.

Ҳакамлар ичида Олим Толибжонов энг кўп 6 марта пенальти белгилади. Кейинги ўринда Валентин Коваленко ўрин олган - 5 та пенальти. Ўйинларни бошқарган ҳакамлар орасида фақат Зокир Қодиров ва Темур Тўхтасинов бирон марта ҳам пенальти белгилашмади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика