Latest news

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  19 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

"Бу жамоада чемпионлик учун имконият йўқ. Таклифлар доим бўлган, лекин..." — Марко Станоевич кимни назарда тутди? У "Насаф"да бахтлими? News

"Бу жамоада чемпионлик учун имконият йўқ. Таклифлар доим бўлган, лекин..." — Марко Станоевич кимни назарда тутди? У "Насаф"да бахтлими?

"Насаф" таркибида бир неча йилдан бери барқарор тўп тепиб келаётган легионер Марко Станоевичдир.

Футболчи бу мавсумда ҳам жамоасининг муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилди. Айрим паллаларда унга омад етишмагани ҳам бор гап. Марко билан мавсум якунлари, мундиал ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 


- Дстлаб Жаҳон чемпионати учрашувларига тўхталсак. Кечаги баҳсларни томоша қилдингизми? 

- Албатта. Мундиалдаги ўйинларни диққат билан кузатиб бормоқдаман. Мусобақанинг барча фаворитлари бу босқичга етиб келди. Франция, Англия, Аргентина ўз ўйинларида ғалаба қозонди. Французлар дастлабки учрашувларданоқ яхши ўйнаб келяпти. Чемпионлик учун фаворитлардан бири. Англия эса хайрон қолдирмади. Фикримча, уларда чемпионликни қўлга киритиш учун имконият йўқ. 

- Турнирда нима кўпроқ эътиборингизни тортяпти?

- Сюрпиризлар кўп бўляпти. Осиё клублари кутилмаган натижа кўрсатишда анча етакчи. Япония ва Кореяни гуруҳ босқичининг кашфиётлари, деб бемалол айтиш мумкин. Германиянинг эрта хайрлашиши эса албатта уларга алам қилгани табиий. Аммо бу - футбол. 

- Борган сари жамоалар сараланиб бормоқда. Ким узоқроққа боради?

- Аргентина ва Франциянинг кўрсатаётган ўйинлари янада олдинга қараб силжишига сабаб бўлиши мумкин. Ўйин томонлама улар Англия ва Нидерландиядан кучли. 

- "Насаф" билан учинчи мавсумингиздан қандай хотиралар қолди? Умумий поёнига етиб бораётган йил ҳақида...

- Мавсум узоқ ва қийин, шунга яраша қизиқарли ҳам ўтди. Афсуски, чемпионликни қўлга кирита олмадик. Бироқ кубокни қўлга киритдик, ОЧЛда гуруҳдан чиқдик. Буларни йил учун кам ютуқ демасдим.  Чемпионликка муносиб эдик, дея оламан. Сўнгги икки турда омад биздан юз ўгирди. 

- Кейинги режаларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- "Динамо"га қарши учрашувда тиззамдан жароҳат олгандим. Жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳозир эса тикланиш жараёнига киришганман. Режам тезроқ сафга қайтиш ва "Насафга ёрдам бериш. 

- Демак янги мавсумда ҳам сизни "аждарлар" таркибида кўрамиз?

- Худога шукурки, таклифлар доим бўлган. Бу одамни хурсанд қилади. Лекин мен "Насаф"да бахтлиман. Умид қиламанки, Қаршида қоламан ва фаолиятимни давом эттираман.

- Драган Черан билан бирга тушган суратингизни изоҳлай оласизми?

- Черан менга акадек. У жарроҳлик амалиётидан сўнг мени шифохонадан олиб чиқишга кўмаклашди. 

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика