Latest news

08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   0 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  0 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  1 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1

Бу - футбол эмас, цирк! News

Бу - футбол эмас, цирк!

U-17 қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Сурхон-W" U-17 қизлар жамоаси учинчи марта ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Сурхон-W" қизлари биринчи даврада "Севинч"га 0:29, "Сўғдиёна-W" билан ўйинда эса 0:35 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кеча ўтказилган "Сўғдиёна-W" билан кечган иккинчи давра ўйинида ҳам 0:29 ҳисобида имкониятни бой берди.

Биргина "Сўғдиёна-W" билан кечган ҳар иккала баҳсда термизлик қизлар 0:64 ҳисобида ютқазган, агар "Севинч"дан ўтказиб юборилган голларни ҳам қўшсак, 3та ўйидаги тўплар нисбати 0:93 кўриниш олади. Даҳшат!

Даҳшати шундаки, бу жамоа зўрма зўраки, буйруқбозлик йўли билан ташкил қилинди. Бизга маълум бўлишича,"Сурхон-W" сафида тўп тепаётган қизлар футболчи эмас, улар аслида волейболчи. "Сурхон" селекционерлари футбол ўйнайдиган қизлар тополмай мажбуран волейболчи қизларни рўйхатдан ўтказган ва улар копток тепиб юрибди, яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашяпти.

Бу ўринда ЎФАнинг ҳам айби бор.Чунки ПФЛ аёллар футболини ўтказишдан воз кечди, аниқроғи ЎФА мусобақани ўзига олди. Тортиб олдими ёки бошқа йўл биланми, тўлиқ тафсилотини билмаймиз. Шуниси аниқки, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси, биринчи лига, Кубок, U-17 ва U-14 каби мусобақаларни ЎФА ўтказиб келмоқда.

Бунинг натижасида Суперлига клубларига аёллар жамоасини ташкил этиш мажбурияти юкланган. Кимдир ўз хоҳиши, кимдир буйруқни бажариш учун қизлар жамоасини ташкил қилган.




Масалан, "Сурхон"га аёллар жамоаси нима учун керак? Асосий жамоа ўз стадиони йўқлигидан шундоқ ҳам икки йилдан бери ижарама-ижара юрибди. Раҳбарлари ҳам Тошкентда. Лекин клуб Суперлигада экан, аёллар ва футзалга ҳам эътибор қаратиши керак. "Сурхон" футзал клуби бу йил биринчи лигадан Олий лигага чиқди, шунда ҳам DHL ҳаваскор футзал жамоасидан 8 нафар футзалчини ижарага олиб ўйнатди. Лекин бу жамоа Олий лигада ҳам ўйнайдими-йўқми, буниси номаълум.

Аёллар футболи бўйича ҳам муаммолар етарли. Ҳозирги пайтда "Сурхон-W" аёллар жамоаси Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этиб келяпти. Бу камлик қилиб қисқа фуртсат ичида (айтайлик бир ой) зудлик билан U-17 қизлар жамоасини тузишга тўғри келди. Натижада зўрға волейболчи қизлардан жамоа тузилди ва улар кўрсатаётган натижа маълум.

Энди ўзингиз ўйлаб кўриб, учта ўйинда 93та гол ўтказган жамоадан келажакда футболчи чиқадими? Қизларнинг футболдан кўнгли совиб кетмайдими? Рақиб жамоалар 30талаб гол ургандан кўра, шундоғам кучсиз жамоани сал авайлаб тўп тепгани маъқул эмасми? Энг ааввало бунга йўл қўйиб бераётган ЎФАни нима дейиш мумкин?

Масалан, мен мусобақа ўтказишга масъул бўлганимда биринчи йирик ҳисобдан кейиноқ жамоага раҳмат айтиб, турнирдан олиб ташлаган бўлардим. Чунки бунақа циркка чидай олмасдим. Тенг кучли жамоалар йиғилмас экан, мусобақа савияси ҳеч қанақасига ортиб қолмайди.

P.S. U-17 тақвимига кўра, "Сурхон-W" U-17 жамоаси 29 август куни яна "Севинч" билан ўйнайди.

Х.Холиқов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика