Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Бу ерга келишдан олдин "Бухоро"да ўйнаб кетган Романчукдан маслаҳат олдим". "Динамо"нинг украиналик топилмаси Олег Марчук билан интервью News

"Бу ерга келишдан олдин "Бухоро"да ўйнаб кетган Романчукдан маслаҳат олдим". "Динамо"нинг украиналик топилмаси Олег Марчук билан интервью

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси қишки трансферлар вақтида таркибга маҳаллий футболчилар билан бир қатор легионерларни ҳам жалб қилди.

Булар Михайло Удод, Дмитро Сидоренко ва Олег Марчук. Чемпионат старти арафасида Удод ва Марчук билан боғлиқ бир статистикага кўзимиз тушди. Бу икки футболчи фаолиятида ҳали гол урмаган экан. Шу туфайли уларнинг салоҳиятига бироз шубҳа билан қарадик. Бироқ ортда қолган учрашувларда гувоҳи бўлдикки уларнинг даражаси ёмон эмас. Айниқса Олег Марчукнинг ўйини кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қилди. Украиналик футболчи сўнгги бешта учрашувда 5та гол урди ва жамоадошларининг 4та голига ассистентлик қилди. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Сурхон" билан ўйиндан сўнг Марчукки суҳбатга чорладик.

- "Динамо" гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлади. Сўнгги турда Суперлига вакили бўлган "Сурхон" таслим қилинди. Дастлаб суҳбатимизни ушбу учрашув ҳақидаги фикрларингиздан бошласак...

- Ўзбекистон кубогида ҳеч бир ўйин осон ўтгани йўқ. "Сурхон" билан ўйиндан олдин бизда жанговар руҳ ҳукумрон эди. Мана шу руҳият ғалаба учун майдонга чиқишимизга катта туртки бўлди, дея оламан. Жамоадошларимни фақат олқишлайман. Ўйин давомида мураббийлар штаби томонидан берилган вазифани тўлиқ бажардик. 

- Голлар сериясини бошлаб юбордингиз. Афтидан янги жамоага мослашиш кутилганиданда осон кечяпти...

- Фикрингиз мутлақо тўғри. "Динамо"га мослашишим қийин кечмади. Бу ерга келган илк куним барча илиқ кутиб олди. Бу томондан муаммо кўрмадим. Ноқулайликлар ҳам сезмадим. Гарчи ўз уйимдан узоқда бўлсамда ўзимни бегонадек ҳис қилмаяпман. 

- 5та ўйинда 5та гол ва 4та голга ассистентлик. Бу фаолиятингиздаги ҳозирча энг яхши натижами? Статистикага эътибор берсак фаолиятингизда бунга қадар гол урмаган экансиз...

- Олдин ҳам гол урганман. Фақат турли йиғинларда, назорат учрашувларида. Муҳими бошлаб олдим. 

- Про лигага легионерларни жалб қилиш бир мунча мураккаброқ. "Динамо"га келишингизда нима асосий ролни бажарди?

- Кўп нарсани агентларим ҳал қилди, дейишим мумкин. Украинани ўзидан яхши таклифлар бўлмагани сабаб Ўзбекистонда ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. Клубнинг таклифига розилик билдирдим. 

- Ички чемпионатимизда кўплаб украиналик футболчилар тўп тепишганидан хабарингиз борми? "Динамо"га келгунингизга қадар ҳамюртларингиздан маслаҳат сўрадингизми?

- Олександр Пишурни жуда яхши биламан. Ушбу ҳужумчи билан "Вольн"да бирга ўйнаганмиз. Лекин Пишур билан гаплаша олганим йўқ. Ўз вақтида "Бухоро"да тўп тепган Роман Романчук менинг ҳамшаҳарим ҳисобланади. Романдан керакли тавсия ва маслаҳатларни олдим. 

- "Динамо" Про лигада ҳам, кубок баҳсларида ҳам катта тезлик олди. Барқарор натижа қайд этмоқда. Ушбу иштиёқ мавсум якунига келиб чарчоқ аломатлари ва бошқа сабаблар боис йўқолиб қолмайдими?

- Бу йил жамоада таркиб деярли янгидан тузилди. Буни ҳамма тушуниши керак. Биз керакли тезликни олиб олдик ва мана шу темпда давом этмоқчимиз. Ишонтириб айтаманки биз ҳар бир турда рақибларимизга кураш тақдим қила оламиз. Бунинг учун бизга барча нарса етарли. 

- Про лига савияси ва даражаси тубдан кўтарилди. Бу ўз навбатида легионер сифатида ўсишга эришишингизга ёрдам бериши тайин...

- Биласизми, инсон доим ўз кучига ишониши керак. Умид ва ишонч бўлса ҳаммаси яхши бўлади. 

- Самарқанд шаҳри сизда қандай таасуроот қолдирди?

- Буюк тарихга эга катта шаҳар экан. Туристлар кўплигига гувоҳ бўлдим. Менга Самарқанд ёқди. Ҳар бир ўйинда маҳаллий ишқибозлар жамоани қўллаб-қувватлашмоқда.


Футболчи ҳақида маълумот

Олег Марчук

Туғилган санаси: 03.06.1997

Бўйи: 185

Вазни: 63

Фуқаролиги: Украина

Позицияси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи

Тўп тепган жамоалари: 2017-2018 “Вольн”, 2018-2019 “Хезер”, 2019-2020 “Ингулец”, 2020-2021гача “Флинт”. Ҳозирда "Динамо" футболчиси

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика