Бу даҳшат! "Наполи"нинг янги футболчисига тўппонча билан ҳамла қилишди
01 sep 16:47
News
Бу даҳшат! "Наполи"нинг янги футболчисига тўппонча билан ҳамла қилишди
"Наполи"нинг янги футболчиси Давид Нерес Неаполдаги ўйинидан кейин тўнаб кетилди.
Кеча Антонио Конте шогирдлари А Сериянинг 3-тури доирасида "Парма"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Баҳсда бразилиялик футболчи ассист ва ғалаба голини қайд этди. Ушбу учрашув олдидан Нерес ҳам Скотт Мактомини, Ромелу Лукаку ва Билли Гилмур каби жамоанинг янги футболчиси сифатида мухлисларга таништирилганди.
Ўйиндан кейин футболчи рафиқаси ва фарзанди билан меҳмонхонага қайтаётганида мотоцикл минган икки йигит унинг автомобилини тўхтатди, ойнасини синдириб, Нересга тўппонча тираган ва ундан "Rolex" соатларини ечиб олган.
Ушбу ҳолатдан кейин футболчи меҳмонхонага тезроқ етиб борган ва мухлислар билан учрашувга чиқмаган. Шундан кейин унинг рафиқаси Кира бўлган ҳолатни маълум қилиб, мухлислардан узр сўраган.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments