Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин
		
		15 nov 2024 20:49
        News	
	 
				 
				Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин
42 ёшли маҳаллий ҳакам Англия Лига Кубоги доирасида "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" (2:1) баҳсида захира ҳаками сифатида ишлаган.
"The Sun" хабарига кўра, 31 октябрь куни соат 19:38да, яъни, баҳси стартига 37 дақиқа қолганида Travelodge тизими орқали меҳмонхона буюртма қилган ва 20:04да, яъни, баҳси стартига 11 дақиқа қолганида бу ҳақда дўстига маълум қилган. Баҳс танаффусида эса: "Тайёрланяпсан деган умиддаман", деб хабар ёзган.
Ўйинни телевизор орқали томоша қилиб борган ҳакамнинг дўсти эса шундай дейди: "Ўйин кунида у менга жуда кўп марта баҳс якунланганидан кейин базм ўтказишни истаётганини ёзди. Ўйин бошланишига 11 дақиқа қолганида билдиришномани менга ҳам жўнатди. Танаффусда ҳам буни ёзгани мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. У ўйинга эмас, эътиборини гиёҳванд модда базмига қаратганди. У билан кўришгим келмади ва бормаслигимни айтиб қўйдим. У бундан ғазаб отига минди ва меҳмонхона брони компенсацияси учун 74 фунт тўлашим кераклигини талаб қилди".
Қайд этиш керак, Кут 27 октябрь куни "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида ҳам ишлаган ва сўнгги дақиқада манкунианликлар дарвозасига пенальти белгилаганди. Бу эса кейинчалик расмий равишда хато бўлганлиги тан олинди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments