Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Бу бошқа Канада News

Бу бошқа Канада

Сўнгги тўртта ўйинда америкаликлар Канадага қарши фақат битта ўйинда ғалаба қозонишган. Канада икки марта АҚШни мағлуб этди. Бунгача канадаликлар 34 йил давомида футболда Американи мағлуб эта олмаган.

Канада терма жамоаси дарвозабони ва учрашув қаҳрамонларидан бири Милан Борян саралашнинг 10-турида ғалаба қозонганидан сўнг фикр билдирди. "Аввал АҚШ билан ўйнаганимизда, рақибларимиз "Канада билан ўйнаймиз, демак жон куйдиришимиз шарт эмас", дейишарди. Аммо энди улар биздан қўрқишади. Ҳа, қўрқишади. Охирги тўрт-беш ўйинда биздан чўчиб ҳаракат қилишди. Чунки бизда ажойиб жамоа шаклланди. Бу жамоа янги Канада. Канадага янги футбол ҳавоси кириб келди, биз келажак авлод учун курашни давом эттирамиз ва Канада футболини буткул ўзгартирамиз".

Боряннинг гапларида жон бор эди.

10 та ўйиндан сўнг Канада кучли саккизликка эга гуруҳни бошқарибгина қолмай, бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамади. Америка шимолининг шимолидаги терма жамоа АҚШ ва Мексика сафарларида дуранг қайд этган бўлса, ўз уйида АҚШни мағлуб этди. Канада энг яқин таъқибчисидан 4 очко олдинда ва тўртинчи ўриндан 5 очко юқорида, бу ҳали Қатарга тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун етарли эмас.

Қолаверса, канадаликлар бу ғалабани Дэвис ва Эуштакиусиз қўлга киритишди.

Ўйин олдидан АҚШ ҳам муаммолар етарлича эди. Веа Канадага кела олмади, чунки Канада қонунларига кўра, у тўлиқ эмланмаганди. Франциянинг "Лилль" клуби ҳужумчиси COVID'га чалингач, Франция қонунларига кўра, эмланди. Канада расмийлари иккинчи эмлашни талаб қилишди, Веа эса бунга улгурмади.

Веа йўқлигида Берхалтер Ааронссонни ўнг қанотга қўйди, Зардес эса Феррейра ўрнига марказий ҳужумчи сифатида майдонга тушди. Қолаверса, Сальвадорга қарши ўйинда жароҳат олган Зиммерман ўрнини Робинсон эгаллади.

Ўйин жараёнини тезкор гол белгилаб берди. Бу воқеа 7-дақиқадаёқ содир бўлди.

Америкаликлар Сальвадор билан ўйинда бўлгани каби тўпга кўпроқ эгалик қилишди ва кўпроқ зарба беришди, аммо Канада аниқ ҳаракатлар, баъзан эса қўполликлар эвазига дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Борян дарвозасида олдида иккита даҳшатли вазият юзага келди. Ўйин охирроғида Пулишич жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, унинг кучли зарбасини посбон эгаллаб олди. Ундан олдинроқ айнан у бурчак тўпини амалга оширгандан кейин Маккенни боши билан йўллади, Борян эса дарвоза тўсини остидан қойилмақом сейвни амалга оширди.

Тернер ҳам хатосини тузатиш имкониятига эга бўлди, аввал Дэвиднинг зарбасини қайтарди, кейин эса Лариннинг гол уришига йўл қўймади.

Аммо канадаликлар барибир иккинчи голни уришди. Қўшиб берилган 5-дақиқада жамоа тезкор қарши ҳужумга ўтди, Адекугбе Тернер билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва учрашувга нуқта қўйди.

Саралаш босқичи якунига қадар яна 4 та ўйин бор. Агар Канада Қатар йўлланмасини ҳал қилишга муваффақ бўлса, америкаликлар учун ёқимсиз бўлиши табиий. 


Март ойида АҚШни қийин учрашувлар кутиб турибди. Мексикага қарши ўйин, Коста-Рикага сафар баҳси ва ҳозирда 4-ўринда бораётган ва бир очко кам жамғарган Панама билан уй учрашуви америкаликларни кўпроқ тер тўкишга мажбур қилади. Ушбу баҳсларда очко йўқотиш АҚШни кучли учликдан чиқариб юбориши ва бу мундиал сари манзилни узоқлаштириши мумкин.

О.А

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика