Latest news

11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  1 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  2 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  26 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  17 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  16 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ" News

Бруну Пиньейру: "Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз, бошқа вариантимиз йўқ"

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" учрашувидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Бруну Пиньейру матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" ғалабага муносиб ўйин намойиш этишди. Уларни табриклайман".

- "Насаф"ни мағлуб этиш учун "Ал Садд"га нима етишмади, кечаги матбуот анжуманида бошқача кайфиятда изоҳ берган эдингиз.

- Кўп хатоларга йўл қўйдик. "Насаф"нинг биринчи голигача яхши ўйнадик, эътиборсизликка йўл қўйдик. Қайтишга уриндик, бироқ футболчимиз четлатилди. Ҳеч бўлмаса ҳисобни 3:2 кўринишга келтирмоқчи эдик.

- Акром Афифнинг агрессив ҳаракатларига қандай изоҳ бера оласиз?

- Афиф агрессив ўйин кўрсатди деб ўйламайман. У нега қизил карточка олганини билмайман. Мулоқотда нималар дейилганини эшитмадим.

- "Ал Садд" жамоасида испан футболининг таъсири катта бўлган. Жамоадагиларга португал футболини жорий қилиш қийин бўляптими?

- Мураббий қайси мамлакатдан келганининг аҳамияти йўқ. Футболда ҳамманинг ўз қарашлари ва услуби бор. Айни дамда менинг вазифам жамоанинг аввалги услубини янада ривожлантириш. "Ал Садд" доимо етакчи жамоа бўлган ва мен бу услубни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан.

- Жамоа сардорини алмаштиришга нима мажбур қилди? "Насаф"нинг ўйини Қатарнинг қайси клуби савиясига яқин?

- Бу нормал ҳолат. Ўйинга ўзгартириш мақсадида янги футболчини майдонга туширдик. "Насаф"ни аниқ битта жамоага ўхшата олмайман. Бу жамоанинг ҳимоядан ҳужумга ўтиши ва қарши ҳужумлардаги ҳаракатлари лигамиздаги кўп жамоаларга ўхшаб кетади.

- Кейинги ўйинлар ва гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Қийин вазиятдамиз. Қолган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонишга мажбурмиз. Бошқа вариантимиз йўқ.

- Кеча "Ал Садд"нинг ўзига бўлган ишончи юқори эди, жамоага нима бўлди?

- Очиғи сўнгги кунларда жуда кўп ўйинлар ўтказиб юбордик. Футболчиларга эътирозим йўқ. Тақвим оғир келди. ФИФА кунларида 20га яқин футболчи терма жамоаларга жалб қилинади. Чарчоқлар "Ал Садд"ни тарк этмаяпти ва бу нарса бизга ҳалал беряпти.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика