Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Брендан Рожерс: «Суарес атрофидаги гаплар жамоага таъсир қилмайди» News

Брендан Рожерс: «Суарес атрофидаги гаплар жамоага таъсир қилмайди»

Брендан Рожерснинг айтишича Луис Суарес билан боғлиқ вазият “Ливерпул”нинг жамоавий руҳиятига таъсир қилмас экан.
Сабаби ўйинчилар ўз вазифаларига юқори профессионаллик ва содиқлик билан ёндошмоқда.

“Шунга ўхшаш вазиятлар жамоанинг ички муҳитида кўпинча бўлиб туради” - дейди Рожерс Liverpool Echo га берган интервюсида.  “Лекин бизда бундай воқеа бўлмайди”.

“Биринчидан ўйинчиларимизнинг юқори профессионаллиги хақида айтмоқчиман. Ҳеч бир футболчи агар у ҳақиқатдан жаҳон футболининг суперюлдузи бўлса жамоанинг қолган аъзоларидан ажралиб турмаслиги керак. Биз айнан мана шу асосни бизнинг принципимиз қилиб олишимиз керак”.

“Иккинчидан Луис ўзини энг кучли эканлигини намойиш қилмоқда. У ўз вазифаларига тўлиқ киришмоқда. Ҳар қандай ўйинчига узоқ вақт дам олишдан кейин иш режимига киришиб кетиш осон эмас, лекин у аллақачон ҳамма билан биргаликда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда”.

“Бизнинг жамоани ичида ҳам ва унинг ташқарисида ҳам атмосфера жуда яхши. Бизни руҳиятимиз кучли, агар мана шу муҳим сифатни сақлай олсак шунда мавсумда яхши иштирок этишимизда ёрдам беради”.

Рожерс Луис Суаресни ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча “Энфилд”да қолишига ҳеч қандай кафолат бермаяпти. Шунинг учун ҳам жамоа уругвайлик футболчини сотилиши мумкинлигига унинг ўринбосарлари рўйхатини тузишмоқчи.

“Луис бахтиёр ва у жамоани тўлиқ билади. У узоқ муддатли четлатилишдан кейин хозир оғир вазиятда, сабаби у мавсумнинг биринчи олти турида ўйнай олмайди. Лекин бу унга қаттиқ меҳнат қилишига ва жамоанинг бир бўлаги бўлиб қолишига ҳалал бермайди”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика