Брендан Рожерс январда талаш бўладиган футболчи кимлигини айтди
08 oct 2022 11:31
News
Брендан Рожерс январда талаш бўладиган футболчи кимлигини айтди
"Лестер" устози Брендан Рожерс жамоа ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон январда эътибор марказида бўлишини айтиб ўтди.
"Тулкилар" бош мураббийи келаётган трансфер ойнасида футболчини сақлаб қолиш жуда мураккаб эканини тан олди. Ёзда Премьер-лигадаги рақиби "Ньюкасл"нинг 25 ёшли футболчи учун 2 та таклифи рад этилди.
Мэддисоннинг мавсумни ажойиб бошлагани туфайли бошқа қўшимча таклифлар ҳам тушиши кутилмоқда.
"У сиз ҳеч қачон йўқотишни истмайдиган ўйинчилардан бири", – деди Рожерс инглиз футболчисига бўлган қизиқиш ҳақида.
Англия Премьер-лигаси 2022/23 йилги мавсумда шу пайтга қадар 7 та ўйинда иштирок этган Мэддисон худди шунча самарадорлик (5+2) кўрсатди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments