Latest news

20:20Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  12 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  2 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  12 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  13 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

Breaking news: "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди News

Breaking news: "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртадан бошлаб ўз қароргоҳида ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Персеполис"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди.

Жамоа таркибида ўзгаришлар мавжуд. Маълумотларга кўра, бугун "аждарлар" яқиндагина "Насаф" билан хайрлашган Сайдулло Раҳматовни яна ортга қайтарди. Орада АГМК билан Туркияда йиғин ўтказиб қайтган чап қанот ҳимоячиси бугун қаршиликлар билан шартнома имзолаган.

Рўзиқул Бердиев чап қанот ҳимояси юзага келган муаммони собиқ футболчиси билан ёпишга уриниб кўрадиган бўлди. Шунингдек, жамоа селекция ишларини давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи "Ал Файсали"га қарши ўйиндан кейин учта чизиқ бўйича футболчи кераклигини таъкидлаганди. Чап қанот ҳимоясидан ташқари "Насаф"га яна марказий ярим ҳимоячи ҳамда ҳужумчи зарур. Тез орада бу чизиқлар бўйича ҳам янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

"Насаф" жамоаси "Персеполис"га қарши ўйинга тараддуд кўриш доирасида 6-7 февраль кунлари Қаршида "Шўртан" ҳамда "Динамо" жамоалари билан назорат учрашуви ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Персеполис"га қарши Эронда баҳс юритади. Қаршиликлар 11 февраль куни эрта тонгда Тошкентдан Эронга Туркия орқали йўл олишади.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика