Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Breaking news: "Бавария"нинг янги бош мураббийи номи аниқ! News

Breaking news: "Бавария"нинг янги бош мураббийи номи аниқ!

Мюнхеннинг "Бавария" жамоасини келаси мавсумда қайси мутахассис бошқариши маълум бўлди.

Бу ҳақда немис матбуотининг ишончли нашри - "SportBild" эълон қилди.

Манбанинг ёзишича, "Бавария" раҳбарияти хорватиялик мутахассис Нико Ковач билан оғзаки келишувга эришган.

Асли хорватиялик мутахассис фаолиятини катта қисмини айнан Германияда ўтказган. Айни пайтда "Айнтрахт" жамоаси бош мураббийи саналган Ковач ёзда "Бавария" рулига ўтириши деярли ҳал этилди.

Нико Ковач қўл остида жорий мавсумда "Айнтрахт" ажойиб натижалар қайд этмоқда ва жамоа Бундеслигада кучли-учликка кириш учун кураш олиб бормоқда.

Нико Ковач футболчилик фаолиятини Германияда ўтказган. Шунингдек, Нико Ковач 2001-2003 йиллари Оттмар Хицтфельд қўл остида айнан мюнхенликлар таркибида ўйнаган.

Ушбу мутахассис маълум муддат (2013-2015) Хорватия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган.

46 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятида ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" жорий мавсумни муваффақиятсиз бошлагани сабабли, жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келган Карло Анчелотти кузда истеъфо чиқарилганди. Анчелоттини нафақадаги "Бавария" собиқ мураббийи, мюнхенликларнинг қадрли вакили Юпп Хайнкес алмаштирганди. 72 ёшли мутахассис эса жорий мавсум якунига етгач яна нафақага қайтади. "Бавария" раҳбарияти эса унинг ўрнига Нико Ковач номзодини маъқул кўрди.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика