Latest news

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  28 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради News

⚡️⚡️⚡️ Breaking: Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттиради

"Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Владикавказнинг "Алания" клуби 21 ёшли футболчини "Насаф"дан сотиб олади.

Россия клуби вакиллари "аждарлар" ҳужумчисини узоқ вақтдан буён кузатиб келишаётганди ва музокараларнинг сўнгги босқичи Туркиядаги йиғин вақтида бўлди.

Футболчи бугун Қатардан Москвага учиб бориб, янги клубида тиббий кўрикдан ўтади ва кейин шартномага қўл қўяди.

"Алания" мураббийлари ва раҳбарият Норчаевнинг шу қишда клубга ўтишини охиригача исташди. "Насаф" раҳбарияти эса футболчининг келажагини ўйлашди ва ОЧЛ баҳслари бўлишга қарамай Норчаевнинг кетишига қаршилик кўрсатишмади.


Эшитдик-да! Норчаев "Насаф"даги сўнгги учрашувини ўтказди        


Владикавказнинг "Алания" клуби 1921 йил ташкил топган. 1995 йилда Россия чемпиони бўлган. Ўша мавсумда жамоа сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов фаолият олиб борганини ёши катта мухлислар яхши эслашади.

Айни пайтда жамоа Россия биринчи дивизионида (ФНЛ) иштирок этмоқда. 20 та турдан кейин "Алания" 38 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Балтика" ҳисобида 41 очко мавжуд. Учинчи ўринда Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган "Рубин" (37 очко) жойлашганини ҳам таъкидлаш лозим. ФНЛда дастлабки икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри Россия премьер-лигасига йўлланма олса, 3 ва 4-ўрин соҳиблари Премьер-лигада 13 ва 14-ўринни олганларга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади.

Бугунги кунда "Алания" бош мураббийи сифатида Владимир Белявский ишламоқда. Бу мураббий "Энергетик-БГУ"да фаолият олиб борганида клубда Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов тўп тепганди.

Норчаев янги клубида Ислам Машуков, Александр Комиссаров, Андрей Мазурин ва Аршак Корян каби ҳужумчилар билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, турли йилларда "Алания" сафида Игорь Шквирин, Геннадий Денисов, Бахтиёр Ашурматов, Даврон Файзиев, Павел Бугало, Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров, Марат Бикмаев ва Санжар Турсунов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишган. Демак, Ҳусайн Владикавказ клубида ўйнайдиган ўнинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади.


Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика