Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Севилья"ни мағлуб этди ва Мадрид жамоаларига максимал яқинлашиб олди  70 02:43А Серия. Етакчи "Наполи" ўз уйида очко йўқотди  0 01:12Аввал биз ҳужумга ўтамиз (мутолаа учун)  0 01:05Англия кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 00:12Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира  3 23:15МЮ ва "Астон Вилла" Фермин Лопес учун 70 млн евро тўлашга тайёр эди. Хавбек "Барселона"дан кетишни хоҳламади  3 22:23Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди  4 21:59Англия кубоги. "Ливерпуль" Чемпионшипнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлиб, сенсацион тарзда мусобақадан чиқиб кетди  26 21:10"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш  21 20:53Озарбайжон чемпионати. Жалолиддинов ва "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса ўз уйида ғалаба қозонди  1 20:37"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум  0 20:13Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?  18 19:44CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон илк турда Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 19:36Назорат ўйини. "Навбаҳор" БАА жамоасига жавобсиз 16та гол урди!  27 18:58Луис Диас Лондон клубига ўтиши мумкин  9

Бразилияликлар ФИФАни расизмда гумон қилишди News

Бразилияликлар ФИФАни расизмда гумон қилишди

Сан-Паулу прокуратураси бразилияликлар расизмда гумон қилаётган ФИФАга нисбатан текширув ишларини бошлади.
Прокурор Криштиано Жорже Сантос футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими учун нима учун қора танли эмас, аксинча, икки нафар оқ танли бошловчи танланганини тушунтириб беришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маросим бошловчилиги учун қора танли актёрлар ҳам даъвогарлик қилишганди, бироқ ФИФА ва шоуни ташкил этиш учун масъул бўлган GEO Eventos компанияси модель Фернанду Лима ва унинг эри Родриго Хильбертни танлаган. Прокурорнинг сўзларига кўра, агар ушбу қарор расистик тасаввурлардан келиб чиқиб қабул қилинган бўлса, у ҳолда жиноий иш қўзғатилади.

Сантоснинг қайд этишича, Лима ва Хильберт жуфтлиги ярим аҳолиси қора танли бўлган Бразилиянинг ирқий хилма-хилмалигини тўғри кўрсатиб бера олмайди.

ФИФАнинг қайд этишича, Лима ва Хильберт жуфтлиги улар жаҳон чемпионати саралаш босқичи қуръаси ва мусобақа расмий эмблемасининг тақдимотидаги бошловчилиги билан яхши таассурот қолдиргани учун танланган.

Футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати финал босқичи қуръа ташлаш маросими 6 декабрь куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг ўзи 2014 йилнинг 12 июнь – 13 июль кунлари ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика