Latest news

22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  0 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  1 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  4 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  12 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  15 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  6

Бразилиялик мухлислар ЎЗБЕКИСТОН дея ҳайқиришди News

Бразилиялик мухлислар ЎЗБЕКИСТОН дея ҳайқиришди

Яна бир неча соатлардан сўнг бошланадиган Бразилия - Германия учрашувини Абдураҳмон Фозилов билан жонли ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
21 соат деганда Тошкентдан Сан-Паулу шаҳрига етиб бордим. Кейин футбол ишқибозларини ўз бағрига сиғдирган, узоқ йўл учун мўлжалланган автобусда Бело Оризонте шаҳри томон йўлга чиқдим. Бу автобусда бразилиялик мухлислардан ташқари Олмониядан ҳам ишқибозлар бор эди.





Ўйинга ҳали бир неча соат бўлсада, мухлислар стадион томон йўл олишган. Стадионга 6 кмга яқин ҳудуддан бошлаб машиналар тирбандлигини кўришингиз мумкин. Шунинг учун барча стадионга пиёда боряпти. Германия ва Бразилия терма жамоалари ва қолган сайёҳлар ўртасида дўстона муносабат.

Қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин, бразилияликлар Ўзбекистон деб бақиришяпти. Атрофдаги атмосфера бир сўз билан, яъни мухлис кўзи билан айтганда СУПЕР! Ҳамма стадионга келаётган бўлсада, стадион ичига эмас, унинг атрофидаги муҳитга ошиқишяпти. Истасангиз дам олинг, истасангиз емакхона, магазинларни айтмайсизми? Ҳамма нарсалар мухлис учун аъло даражада яратилган. Фақат мухлис кўплигидан телефонларимизни қувват олдириш учун навбат кутяпмиз.




Агар бугун Клозе майдонга тушиб гол урадиган бўлса, афсонавий Роналдодан ўтиб кетади. Буни мухлислар исташмаяпти. Бу ҳолат акс этган суратларни томоша қилишингиз мумкин.




Учрашув якунига етиши билан яна Сан Пауло томон йўлга чиқамиз. Эртага стадиондаги муҳитни сизларга яқиндан таништирамиз. Чипталар қўлда ҳам йўқ ҳисоби. Бўлса ҳам нархи осмон. Ҳазиллашиб чиптамни сотаман деган эдим, 3000 дан, 5000 АҚШ долларигача пул ваъда қилишди. Аммо бу ерга келиб футболни стадиондан кўрмасдан кетиш, бўлмапти. Стадион атрофида эса Бразилия мадҳияси тарқатиляпти. Ҳуллас энди ўйинга кетдим...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика