Latest news

19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  1 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6

Бразилия Президенти: Мамлакат ЖЧ-2014ни ўтказишга тайёр News

Бразилия Президенти: Мамлакат ЖЧ-2014ни ўтказишга тайёр

Бразилия Президенти Дилма Русеф ЖЧ-2014ни ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мундиалнинг финал босқичи эртага старт олиб, 13 июль куни якунига етади. “Бразилия жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказишга тайёр. Мамлакатимизга келаётган мухлисларга ҳам барча шароитлар яратиб берилди ва ишончим комилки, улар Бразилиядан яхши таассуротлар билан уйларига қайтишади”, — дейди Русеф.

Таъкидлаш жоиз, айрим ФИФА мулозимлари ва баъзи журналистлар Бразилия ЖЧ-2014 тайёргарлигига улгурмади, деган фикрларни илгари суришяпти. Айрим стадионлар атрофида ҳамон қурилиш ишлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли эса жаҳон чемпионати ўтказилишига қарши намойиш ўтказяпти.

Айнан мана шу сабаб туфайли Бразилия Президенти эртага Бразилия - Хорватия терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган очилиш учрашувини бевосита стадиондан кузатмайди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолиси Президент олиб бораётган ислоҳотлардан норози. Дилма Русефнинг ўрнига спорт вазири Алдо Ребело очилиш ўйинига ташриф буюради.


FIFA.UZ да ЖЧ-2014 учун орзулар жамоасини тузинг
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика