Latest news

20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (LIVE)  8 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  4 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 5:0 (матнли трансляция)  39 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Бразилия – Голландия ўйинига оид 5 та қизиқарли факт News

Бразилия – Голландия ўйинига оид 5 та қизиқарли факт

Бугун Бразилиадаги “Миллий” стадионида Бразилия ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги бронза медал совриндорини аниқлаб берувчи учрашув ўтказилади.
Қуйида эътиборингизга бугунги ўйин иштирокчиларига оид қизиқарли 5 та фактни ҳавола қиламиз.

1) ЖЧ-2014 ярим финалидан ўрин олган Аргентина – Голландия ўйини Жаҳон чемпионатлари тарихига дуранг (асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмаганди) қайд этилган учрашув сифатида киритилди. Пенальтилар сериясидагина омад Аргентинага кулиб боққанди. Демак, Голландия ушбу мундиалда ҳали мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Коста-Рика, Аргентина ва Германия ҳам ҳали Бразилиядаги ЖЧда мағлубиятга учрамаган.

2) Бразилия ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида энг кўп гол ўтказиб юборган – 11 та. Камерун ва Австралия терма жамоалари ўз дарвозаларидан 9 та тўп олиб чиқишган. Сўнгги бор 1938 йилги мундиалда бразилиялик футболчилар 11 та гол қўйиб юборишган эди. Шу пайтгача ҳеч бир мезбон терма жамоа қолган иштирокчилардан кўп тўп ўтказиб юбормаганди.

3) Голландия терма жамоаси учун 9 та жаҳон чемпионатларидаги сўнгги учрашувлар мағлубият билан якунланган.

4) Бразилия терма жамоаси ЖЧларда 3-ўрин учун ўйинда уч маротаба майдонга тушган: 1938 йили улар Швецияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишган, 1974 йили Польшага 0:1 ҳисобида ютқазишган, 1978 йили эса Италиядан устун (2:1) келишган.

5) Ушбу мундиалдаги Голландия терма жамоаси иштирокидаги 3 та ўйинда учрашувнинг энг яхши футболчиси рақиб жамоа дарвозабони бўлган: Гильермо Очоа (Мексика), Кейлор Навас (Коста-Рика) ва Серхио Ромеро (Аргентина).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика