Latest news

14:18ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан": Асосий таркиблар маълум  0 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  1 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  4 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  6 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  33 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  9 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1

БРАЗИЛИЯ - ЧИЛИ 1:1 (пен. 3:2). МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

БРАЗИЛИЯ - ЧИЛИ 1:1 (пен. 3:2). МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Мундиалнинг плей-офф босқичига ҳам етиб келдик. Бу босқични мусобақа мезбонлари ҳамда Чили терма жамоаси ўртасидаги баҳс очиб берди.
ЖЧ-2014. 1/8 финал
БРАЗИЛИЯ – ЧИЛИ 1:1 (пен. 3:2)

Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони.
Ҳакам: Ховард Уэбб (Англия)
Қанотлардаги ҳакамлар: Майкл Малларки, Даррен Кэнн
Заҳирадаги ҳакам: Феликс Брих
Голлар: Давид Луис 18 - Санчес 32

Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело, Фернандиньо (Рамирес, 72), Луис Густаво, Оскар (Виллиан, 106), Халк, Фред (Жо, 64), Неймар.

Чили: Клаудио Браво, Эухенио Мена, Маурисио Исла, Гари Медель (Хосе Рохас, 108), Гонсало Хара, Чарльз Арангис, Франсиско Сильва, Артуро Видаль (Маурисио Пинилья, 87), Марсело Диас, Эдуардо Варгас (Фелипе Гутьеррес , 57), Алексис Санчес.

Огоҳлантиришлар: Халк 55, Луис Густаво 60, Жо 93, Дани Алвеш 105 - Мена 17, Франсиско Сильва 40, Пинилья 102



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ

Бугунги фантастик ўйин учун ҳар икки жамоага ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Қойил!

Жулио Сезарга ҳам алоҳида рахмат айтса арзийди. Иккита зарбани қайтариб берди. Браво Жулио Сезар!

Неймар йиғламоқда, у терма жамоасининг ҳал қилувчи зарбасини берди. Энди ўз ҳиссиётларинийиғлаб чиқариб олади. У ҳам, шериклари ҳам.

Харанинг зарбаси устунга тегди.

Воуууууууууу, Бразилия чорак финалдааааа...... Тўйлар муборак Бразилия мухлислари!!!

Гоооол, Неймар, 3:2.

Гоооол, Диаз, 2:2. Мана буни ўйин деса бўлади.

Халкнинг зарбаси ва Бравооо оёқлвари билан қайтарди, 2:1.

Гооол, Арангиз, 2:1.

Гооол, Марсело, 2:0.

Фантастика, галлактика... Жулио Сезаааар, яна қайтарди, ҳали ҳам 1:0.

Ана холос, Виллиан тўпни дарвоза томон нотўғри тепди. Ҳалиям 1:0.

Жулио Сезааар қайтарди, фантастика... 1:0.

Пинилья...

Гооол, Давид Луис, 1:0.

Давид Луис тепади биринси

Ҳаяжонли дақиқалар.... Қўлларим клавиша устида қалтирамоқда....

Ҳозир ғирт Одил Аҳмедовга ўхшайдиган Паулиньо шеникларини рухлантириб чиқди.

Демак, ўйин 1:1 ҳисобида ўз якунига етди, энди пенальтилар сериясини кўрамиз. Неймар - Санчес ва Сезар - Браво қарама-қаршилиги. Кўрамиз кимнинг асаблари бундай босимни кўтара оларкин.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ажойиб тарзда ўтди.

120+2. Рамиресдан ерлатиб берилган зарба бироз ноаниқ кетди.

120. Пинильядан зарбааа ва тўсин қутқариб қолди Бразилияни.

120. Халкдан навбатдаги зарба, жуда ноаниқ.

118. Чили футболчилари тўпни қаёққа тўғри келса, ўшаёққа тепиб юборишмоқда.

115. Бразилия рақибни жарима майдонига қамаб қўйди.

113. Диазнинг уриниши ҳам бесамар кетди.

112. Дани Алвешдан зарба кўрдик, самарасиз.

111. Ҳозиргина майдонга тушган Рохас тепиб кўрди, анча юқоридан.

110. Қўчқорларнинг иккитаси чўзилиб ётибди. )

108. Медель жароҳати борлиги учун алмаштирилди. Унинг кўзларида ёш...

106. Неймарнинг пасини Гари Медель Ван Перси услубида бартараф этди.

Ўйиндаги сўнгги бўлим бошланди.

Оскар ўрнига Виллиан майдонга тушди.

Учинчи бўлим ҳам тугади.

105+2. Алексис Санчеснинг зарбаси ноаниқ.

105+1. Алвеш Пинильяни йиқитди ва сариқ олди.

103. Халкдан навбатдаги зарбааа, Браво бугун сейв қилишдан чарчамаяпти.

102. Халк тўпни ўнг қанотдан узатди, Оскарнинг бош билан берган зарбасини Браво ушлаб олди.

100. Чили ҳужумга ўтишга шошилмаяпти ва пайт пойламоқда.

95. Диаз узоқ масофадан тўғри дарвозага тепган эди.

94. Рамирес Санчеснинг йиқилишига сабабчи бўлди.

93. Браво ҳамда Жо тўқнашиб кетди. Ҳаммаси жойида.

92. Неймар жаримадан тўғри зарба берганди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

91. Халк фаол бўлишни сўраб стадиондаги мухлисларга мурожаат қилди.

Қўшимча бўлимлар бошланди. Давом этамиз.

Сколари Неймарга кўрсатма бермоқда, урмасанг Олтин тўпни тушингда кўрасан деяпти.

Ҳар икки терма жамоа бугун бизга ажойиб ўйин намоиш этиб беришмоқда. Тасанно!

Энди сизлар билан қўшимча икки таймни, унда ҳам дуранг сақланиб қолса пенальтилар сериясини томоша қиламиз.

Асосий вақт тугади.

90+1. Чили жуда ҳам хавфли вазиятни юзага келтирди.

90. Асосий вақтнинг сўнгги жақиқаси ҳам якунланди.

89. Мена тўпни жарима майдончасига ҳаводан узатиб бермоқчи бўлганди, ўхшамади.

87. Артуро Видал ўз ўрнини Пинильяга бўшатиб берди.

84. Халк 3 рақибни алдаб ўтиб зарба берди, бу сафар ҳам Браво ўзини кўрсатди. Сколари шогирдлари қўшимча таймларгача олиб бормоқчи эмаслар ўйинни.

81. Бразилия кескинлаштирди ҳужумларни. Неймар дарвозабоннинг ўзига тепди.


Тўпни бер менгааа, бўлмаса томоғингдан оламан.

Ўйин дурангга қараб кетаётгандек туюлмоқда. Ўткир ҳужумлар охирги марта бўлганида мен ҳали уйланмаган эдим. Эххе, ааанча бўлибди.)

76. Халк чапдан кириб бориб зарба берди, яна ва яна ноаниқ.

74. Жо ўундоққина тўпга оёқ қўйиб қолса бўлди эди, ета олмади.

73. Ҳужумлар айни пайтдаги шакарга ўхшаб кайиб кетди.

72. Фернандиньо ўрнига Рамирес тушди.

67. Бу сафар Дани Алвеш "қовун" туширди, тўпни шундоққина рақибга ташлаб берди, бахтига шеришлари "тозалашди".

64. Жулио Сезардан фантастик сейв, ақл бовар қилмайди. Арангиснинг жуда кужли зарбасини қайтариб юборди.

64. Мўйловли Фред ўрнига бўйдор Жо туширилди.

Чили ушбу мундиалда 5 та голидан 4 тасини биринчи бўлимда киритган эди. мана бугун ҳам биринчи 45 дақиқаликни улар голсиз тарк этишмади.

60. Густаво Артуро Видални қалди ва у ҳам огоҳлантирилди.

58. Асаблар жунбушга кела бошлади.

55. Халк гол урган эди, лекин ундан олдин қўли билан ўйнаган экан. Сариқ олди эвазига.

51. Санчес ҳужум ривожини яхши ўйлаган эди, шериклари тушунишмади. Тинимсиз ҳужумлар давом этмоқда.

49. Фернандиньодан кучли зарба, салгина ноаниқ.

48. Варгаснинг тўп оширишини Сезар уриб юборди.

47. Майдонда иккитаси чўзилиб ётган эди. Бири Марсело, иккинчиси Видал.

Иккинчи бўлим бошланди. "Имкон шоу"ни давом эттирамиз. )

Биринчи бўлим статистикаси

Тўп билан муомала 43 - 57 (%)
Қоида бузиш 14 - 4
Зарбалар 10 - 6
Аниқ зарбалар 6 - 2

ТВ да Кангонинг рекламаси кетмоқда. Инжиқлик қилаётган жиянчаларни "алдаш" учун бундан яхши восита топа олмайсиз. )

Танаффус пайтида томоқни хўллаб келинг. Кейин вақтингиз бўлмайди. Ўйин шундай темпда давом этаяптики, бундай жангни қимирламай томоша қилиш даркор.


Энг четдагиси 3D кўзойнак тақиб олганми дейман )

Ховард Уэбб хуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф этди.

45+1. Вой-дооод, бу ўйинни кўрмаганлар баттар бўлинглар. Бу дахшат ўйин бўлаяпти. Фернадиньо "қовун" туширган эди, Жулио Сезар унинг хатосини ёпиб юборди.

44. Аввалига Фреднинг зарбасини ҳимоячи қайтарди, кейин Халкнинг уриниши ўхшамади.

42. Алвешдан супер зарба ва Браводан супер сейв.

39. Фреддд, ерга босиб зарба берса бўлди эди. Мўйлов қўйгунча гол ур. )

38. Давид Луис ўзи чалиб, яна жахл ҳам қилиб қўйди. Чидаганга чиқарган жингалаквой... )


36. Неймарнинг бош билан берган зарбаси ва бурчак. Кетма-кет зарбалардан эса фойда бўлмади.

Юлдузлардан иборат ҳимоя қўрғони қўпол хатога йўл қўйди.

Бир қарашда ҳеч қандай хавф йўқ эди, бу гол ўзимизни биринчи лигадаги ҳимоячиларнинг "опкепқўйишлари"ни эслатиб юборди.

32. Гооооооолллллл, Алексис Санчесссс, 1:1.


32. Чили кичик "штурм" уюштирмоқда.

29. Қоида бузилди, воқеалар марказида яна Неймар. Бу сафар Видал уни йиқилишига сабаб бўлди. Турақол, бутун Бразилия сенга кўз тиккан.

28. Стадион куйламоқда!

26. Неймардан ажойиб юриш, лекин жуда ҳам ноаниқ зарба.

Голни Хара ўз дарвозасига киритиб юбоган экан, лекин фифа расмий сайтида Луисга ёзилди гол, ҳар ҳолда ҳозирча шундай.

23. Нима бўлган бу Неймарга, яна йиқилдия. Қаттиқроқ шамол бўлса ҳам лўп этиб йиқилаверарканда.

22. Чили стандартдан фойдалана олмади.

Неймар бурчакни амалга оширди, Силва эса тўпни Луисга боши билан ташлаб берди. Луис ҳам бош билан гол урди, инглизча услубдаги гол.

18. Гооооооолллллл, Давид Луисссс, 1:0. Жингалак сочи, жингалак...

18. Халкнинг зарбасиии, Бравога "браво"!!!

16. Неймар жуда яхши вазиятга чиқиб борди, узоқ вақт шеригини кутди ва ноаниқ пас оширди.

Ўйинда қоида бузишлар кўп учрамоқда, темпга мос.

15. Неймарнинг зарбасини Браво ушлаб олди.

14. Неймар яқин масофадан жаримани амалга оширади.

13. Халк жарима майдонида йиқилиб тушди, Исла бунга ёрдамлашиб юборган эди, лекин пенальтига тортмади.

12. Марсело ҳимоядан кўра кўпроқ ҳужумда юрибди.

12. Фернандиньо яна ўйин қоидасини бузмоқда, унинг ўйинидан сариқ карточканинг иси келмоқда.

11. Хавфли вазият, Санчес нимадир қилиши мумкин эди.


Бразилиялик гиргиттонлар

8. Чили ҳужумга ўтди, ҳаводан пас ўхшамади.

Неймарга нима бўлди, ўйна жон ука, фифа.уз даги жамоамда сардорсан-а. )

7. Диасдан Марселога жавоб зарбаси, ҳудди Марселоникидек ноаниқ чиқди.

6. Халк бурчакни амалга оширди, Марселонинг зарбаси ноаниқ.

4. Неймарни йиқитишди, бу умумий ҳисобда 10 марта йиқитишлари уни.

3. Ховард Уебб Фернандиньони аяди, шартта сариқ берворса ҳам бўларди. Бир кун нонини еган жойингга қирқ кун таъзим қил дейишган-ку.

2. Чили жаримани амалга оширди, самарасиз.

Демак, ўйин бошланди. Let's Go!

Ҳозир жамоалар беш карра беш - 25! дейишди, аниқ эшитдим )

Икки жамоа сардорлари Тиаго Силва ҳамда Клаудио Браво майдон марказида одатий "маросим"ни адоғига етказишди.

- Бутун стадион мадхия айтаётганини эшитиб этларим жимирлаб кетди... Вақти келиб бизни ҳам кетмонимиз учиб қолар.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Фотографларнинг қўлларидаги обьективларни кўриб, Нодир акани янги олган обьективларини рухсатсиз олиб кўрдим. ) Жа унчалик катта эмаску, лекин бизни шароит учун супер фотоаппаратлар. )

- Бугунги учрашувни сиз азизлар учун юзида табассум ила Толибжон Қосимов шархлаб боради. Табассум устахонамиздан фақат табассум изланг... )

- Ассалом алайкум қадрли футбод ишқибозлари! Табассум устахонасидан гапирамиз ва ёзамиз. )

- Учрашув 21:00 да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика