Latest news

00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  4 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2

Бранко Иванкович: "Кашима" Ғарб жамоаларига ўхшамайди" News

Бранко Иванкович: "Кашима" Ғарб жамоаларига ўхшамайди"

Эроннинг "Персеполис" клуби бош мураббийи Бранко Иванкович ОЧЛ финали олдидан фикр берди.

"Биз финалга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу ўйинга фақат тактик ҳозирликнинг ўзи камлик қилади, жисмонан ва руҳан ҳам кучли бўлишимиз керак. Бизда иштиёқ юқори ва бунинг учун футболчиларимни ҳурмат қиламан. Мен ҳаётимдаги энг яхши лаҳзаларни интиқлик билан кутяпман".

"Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? "Кашима Антлерс" кучли клуб, мен бу жамоанинг "Сувон Самсунг"га қарши кечган иккала ўйинини ҳам кўрдим. Лекин энг муҳими, биз аввало ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Аввалги рақибларимиз "Ал Дуҳайл" билан "Ал Садд" ҳам кучли жамоалар эди. Биз ҳужумкорликни сақлаб қоламиз ва финалда ҳам шундай ўйин намойиш этишни хоҳлаймиз".

"Кашима" Ғарб жамоаларидан фарқли ўйин кўрсатади. Улар айниқса техник жиҳатдан кучли. Қолаверса, рақиб таркибида Сержиньо бор", - дейди хорватиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ОЧЛнинг дастлабки финали 3 ноябрь куни Японияда, жавоб учрашуви эса 10 ноябрда Эронда бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика