Latest news

10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  0 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  2 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  3 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  1 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  9 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  5 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3

Брандон Уильямс: "Эриксен барчасини енга олгани учун ҳам уни қучоқлаб қўйиш шарт деб ҳисобладим" News

Брандон Уильямс: "Эриксен барчасини енга олгани учун ҳам уни қучоқлаб қўйиш шарт деб ҳисобладим"

АПЛ 28-турида "Норвич" ўз уйида "Брентфорд"га мағлуб бўлганди.

Ушбу ўйиндаги бир қизиқ эпизод барчанинг эътиборини тортганди. Ўйиннинг 40-дақиқасида "Норвич" ҳимоячиси Брандон Уильямс тўп билан ҳужумга ўтади. Уни ортдан "Брентфорд" футболчиси Кристиан Эриксен кўполлик билан ушлаб қолиб, йиқитади. Уильямс дастлаб уни ортдан ушлаб қолган футболчи ким эканлигини яхши англамай, ўша футболчига ташланмоқчи бўлади. Кейин эса бу футболчи юрак ҳуружидан сўнг катта футболга қайтган Кристиан Эриксен эканлигини англайди ва уни қучоқлаб олади.

Бу вазият кўпчиликнинг олқишига сабаб бўлди. "Норвич" ҳимоячиси Брандон Уильямс эса ўша вазиятда нима бўлгани ҳақида гапирди.

Бу шунчаки табиий инстинкт ёрдамида бўлди. Эриксендан ўтиб кетгандим, у эса мени ортдан торта бошлади. Биз ҳужумга ўтаётгандик. Мени бундан қаттиқ жаҳлим чиқиб кетди ва унга жавоб қайтармоқчи бўлдим. Аммо у қандай қийин йўлни босиб ўтганини билардим. Эриксен бошидан жуда кўп нарсани ўтказди ва шундан сўнг ҳам футболга қайта олди. Майдонга қайта олиш у учун жуда кўп нарсани англатарди. У барчасини енга олди. Шунинг учун ҳам мен уни қучоқлаб қўйиш шарт деб ҳисобладим", -дейди Брандон Уильямс.

Эслатиб ўтамиз,  ўтган йилнинг ёзида Европа чемпионати ўйини вақтида Эриксеннинг юраги тўхтаб қолган эди. Футболчи узоқ танаффусдан сўнг футболга қайтишга эришди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика