Latest news

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  1 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  47 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 43 ёшга тўлди News

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 43 ёшга тўлди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Евгений Сафонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Евгений Сафонов - 1977 йилнинг 6 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Дарвозабонликни танлаган Женя 19 ёшида «Дўстлик» жамоаси таркибида олий лигада дебют қилган. Икки йил давомида пойтахт вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сафонов 1999 йилда Самарқанднинг «Динамо»сига кўчиб ўтди. 2000 йилда эса Россияга йўл олди ва Ярославлнинг «Шинник» клуби билан шартнома имзолади. Евгений олти мавсум давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2000 йилнинг 1 ноябрь куни Россия биринчи дивизионида дебютини нишонлаган. Айнан «Шинник» таркибида ўтказган йиллари унинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар сифатида тарихга муҳрланди, десак муболаға бўлмайди. 



Сафонов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Урал», «Рязань», Қозоғистоннинг «Мегаспорт» жамоалари сафида тўп тепди. Фаолиятининг сўнгги қисмида Самарқанднинг «Динамо» шарафини ҳимоя қилди. 1999-2006 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушди. 



Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Евгений Сафоновни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика