Latest news

09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  0 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  1 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  52 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  2 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1

Ботир Қодирқулов: “Хиндистонда операция кўнгилдагидек ўтди” News

Ботир Қодирқулов: “Хиндистонда операция кўнгилдагидек ўтди”

“Шўртан” ўйинчиси Ботир Қодирқуловнинг Хиндистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Яқинда 31 ёшли футболчи юртимизга қайтиб келди. Шу муносабат билан Қодирқуловни суҳбатга чорладик.
- Ботир ака, Хиндистондан қачон келдингиз?
- 10 февраль куни юртимизга қайтиб келдим. Деҳлида 8 кун бўлдим.

- Хиндистон варианти қандай пайдо бўлди?
- Дўстим Жасур Бобоев ҳам илгари Хиндистонга бориб оёғини операция қилдириб келганди. Айнан унинг маслаҳатига кўра, мен ҳам оёғимни Деҳлида операция қилдиришни лозим топдим.

- Бу жарохатни қачон олгандингиз?
- Оёғимдаги эски жарохат қийнаб келаётганди. Ўзимизда операция қилдирганимда шифокорлар ўз ишини пухта бажармаган экан. Асорати билиниб турди. Шунинг учун хорижда яна бошқатдан операция қилдириб келишга қарор қилдим.

- Хўш, бу сафар операция жараёни қандай ўтди?
- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Ҳеч қандай ҳавотир йўқ.

- Шифокорлар қачон майдонга қайтишингиз борасида тайинли гап айтдими?
- Ҳозирча ҳассада юрибман. Таҳминан 2 ойдан сўнг тренажёр залида енгил машғулотларни ўтказиб бораман. Аста-секин майдонга чиқиб, югуриш ва умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлайман.

- Бу йил сизни яна расмий ўйинларда кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, албатта. Ўзим ҳам шунга умид қиляпман. Иккинчи даврага қадар оптимал формага кириб боришга уринаман. Ҳар холда шунга харакат қиламан.

- Хиндистонга бориб келишингизда “Шўртан” клубининг моддий томондан амалий ёрдамини сездингизми?
- Ҳа, клуб раҳбарияти бу борада қўллаб-қувватлади. Уларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Қолаверса жамоадошлар ва мураббийлар ҳам руҳан кўнглимни кўтармоқда.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика