Latest news

15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  0 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  1 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  7 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  4 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  19

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади" News

Ботир Қодирқулов: "Карантин даврида клубдан олинган бино қайтариб берилмади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин бўлишини билгандик, шу боис яхши тайёргарлик кўрдик, рақибни ўрганиб чиқдик. Ўйин охирида нима бўлганини тушунтириб бериш қийин. 

- Ҳакам белгиланган вақтдан аввал ўйинни тўхтатиб қўйди чамамда.

- Уни баҳона қилолмаймиз. Менимча, йигитларда чарчоқ юзага келди. 

- Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар ҳисобга таъсир ўтказди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Захирадан туширилган ўйинчилар ёрдам бера олишмади. Ўйин тафсилотларини ўрганиб чиқамиз. 

- Бугунги ўйинда бош мураббий Асрор Алиқулов иштирок этмади. Унинг ўрни қанчалик билинди?

- Алиқулов билан телефон орқали мулоқот қилдик, унинг кўрсатмаларини йигитларга тушунтирдик. Улар имкони борича, ҳаракат қилди, бироқ сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик.

- "Андижон" мураббийининг айтишича, уларда ёши катта ўйинчилар кўплиги боис, аввал рақибни толиқтириб, кейин бор кучни берар экан. Бу жиҳатларни ўйиндан аввал ўрганганмидингиз?

- Албатта, бироқ рақиб ҳам бизни ўрганиб чиққан. Улар ҳам иккинчи жамоа бўлиб ўйнади. Учрашув биз кутгандек ўтди, фақат баҳс охирида мувозанатни йўқотганимиз панд берди.

- Бош мураббий нега ўйинда қатнашмади?

- Асрор Алиқулов Про лицензияси учун ўқимоқда. Якуний имтиҳони борлиги боис, бу ерга кела олмади. Бироқ телефон орқали алоқада бўлиб турди. 

- Охирги бурчак тўпига чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Бугунги ўйинда уни айбдор деб санаш мумкинми?

- Айбдор дейиш керак бўлса, барчамиз айбдормиз. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Рақиб жамоа томонидан прессинг, чалиб йиқилишлар кўп кузатилди. Буни ҳам эътиборга олганмидингиз?

- Ҳа, шогирдларим бугун яхши ўйнашди. Имкониятлардан фойдалана олмадик.

- Бугун Муҳриддин Зоиров ҳужумчи сифатида тўлиқ ҳаракат қилди. Захирада яна бир ҳужумчи - Асадбек Самариддинов бор эди. УНга имкон берилмаслиги Зоировнинг жисмоний ҳолати яхшилигиданми?

- Самариддинов яхши ҳужумчи, бироқ Зоиров кўп ўйинларда гол урмоқда, шу боис уни майдонга туширдик. Асад ёш, келажаги олдинда, унга ҳам ҳали имкон берамиз. 

- Одатда мураббийлар ўйин ўхшамаса ёки бошқа режаси бўлса, тайм якунидан 7-8 дақиқа аввал бир нечта ўзгариш амалга оширади. Бугун сизда ҳам шу ҳолат кузатилди. Қисқа вақт ичида захирадан тушганлар нимадир қила оладими?

- Йигитларда чарчоқ сезилгани учун алмаштиришларни қўлладик.

- Бироз аввал Championat.asia сайтида "Шўртан"га тегишли бўлган бино карантин вақтида фойдланишга олинган ва ҳанузгача қайтариб берилмагани ҳақида мақола эълон қилинганди. Айни пайтда карантин даври эмас, клубга ўз биноси қайтарилдими?

- Йўқ, қайтариб берилмади. Бу масалани раҳбарият кўриб чиқади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика