Latest news

21:28Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  176 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   3 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  6 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  111 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Ботир Қодирқулов: "Бизга битта ғалаба зарур эди" News

Ботир Қодирқулов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Жамоамиз бош мураббийи Асрор Алиқулов билан рақибдан келиб чиқиб, ўйин режасини ишлаб чиққандик. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабамиздан барча бирдек хурсанд ҳолатда. Жамоамиз мураббийлар штабини, футболчиларни, клубимиз раҳбариятини бугунги йирик ғалаба билан табриклайман.

- Тезкор гол якунда йирик ҳисобдаги ғалабага сабаб бўлди, деб изоҳласак бўладими?

- Биз йигитлардан олдинги чизиқда тажовузкор ўйинни талаб қилгандик. Тезкор гол урилиши ёки урилмаслиги учун эмас, умуман, агрессив ва ҳужумкор футбол бугунги режамиз эди.

- Асосий таркибда майдонга туширилган Нодиржон Нурматовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Нурматов мавсумолди йиғинларда гол уриб келаётганди. Ўйин олдидан уни майдонга туширишимизни айтганимизда, 2 та гол уришини ваъда қилганди. Гол уриш бўйича сўзини устидан чиқди, 2 та бўлмаса ҳам 1 та гол урди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдик.

- Навбатдаги турда "Хоразм" билан ўйнайсизлар. Бугунги ғалаба ўша ўйинда ҳам мотивация беради, деб ҳисоблайсизми?

- Бизга битта ғалаба зарур эди. Кўпчилик томонидан айтилганидек, чиройли ўйин кўрсатсак-да, ютқазаётгандик. Футболда албатта натижа муҳим ҳисобланади. Ғалаба жамоамизга мотивация беради. Албатта, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Аввалги ўйинларлардан фарқли тарзда бугун жамоа дарвозасини Амирбек Лутфуллаев қўриқлади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бош мураббий Асрор Алиқулов ўқишга кетмасидан олдин дарвозабон танловини айтиб ўтганди. Бугун Лутфуллаев яхши ўйин кўрсатди. Ҳозир клубимизда шароитлар яхши, бунинг учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Бундан ташқари, жамоамизда Нурулло Ҳабибов дарвозабонлар мураббийи лавозимида иш бошлади. Бу ҳам дарвозабонларимиз ўйин сифати ўсишига хизмат қилади.

- Жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов қачон клубга етиб келади?

- Асрор Чориевич айни дам мураббийлик курслари юзасидан Озарбайжонда бўлиб турибди. Насиб бўлса, эртага клубимиз ихтиёрига етиб келади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика