Latest news

09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  5 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  14 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  143 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13

Ботир Носиров: "Рамзий терма жамоадан ўрин олиш албатта ёқимли" News

Ботир Носиров: "Рамзий терма жамоадан ўрин олиш албатта ёқимли"

"Машъал" посбони 5-турда "Қизилқум"га қарши кечган баҳсда жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Шу боис уни сайтимиз ижодкорлари турнинг рамзий терма жамоасига киритди.

- Албатта championat.asia сайтини кўпчилик қатори мени ҳам кузатиб бораман, - дейди Ботир Носиров. Илгари championat.uz пайтида сайт мен учун ҳозиргидан ҳам қулайроқ эди. Нима учун кейинчалик asia га ўтганлигини билмайман. Сайт фаолиятида айтадиган бўлсам, шубҳасиз Ўзбекистондаги биринчи футбол портали. Хабарларни тезкорлик етказиш билан бирга расмларга ҳам катта эътибор қаратади. Биз футболчилар расмимизни кўпинча оламиз.

- Тур рамзий терма жамоасини аниқлаб боришни йўлга қўйилгани яхши бўлди. Бу орқали миллий терма жамоага ҳам йўл очилса ажаб эмас. 5-тур рамзий терма жамоасидан ўрин оламан деб ўйламагандим. Лекин амалда шундай бўлганини кўриб, хурсанд бўлдим. Бунинг учун сайт ходимларига раҳмат айтиб қоламан.

- "Қизилқум"га қарши ўйинимиздан сўнг тур рамзий терма жамоага киритилганим учун ҳам бу ўйинга тўхталиб ўтадиган бўлсам, Навоийда қийин бўлишини аввалдан билгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Биласиз "Машъал" 2005 йилдан буён юқори ўринлар учун курашиб келади. Бу йил жамоани яна юқори ўринларга олиб чиқиш учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишламоқдамиз.

- Қолаверса шуни қўшимча қилишни истардимки, жамоадаги дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковнинг ҳам рамзий терма жамоага киришимда ўрни бор. Чунки бу мураббий биз дарвозабонлар билан машғулотларда астойдил ишламоқда. Бу йил "Машъал"га келишимда ҳам айнан Синельниковнинг таклифи муҳим ўрин тутган. Машғулотда менинг мураббийим бўлса, ундан ташқари пайтларда дўстимдир. Унга миннатдорчилик билдириб қоламан.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика