Latest news

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  8 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  12 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  431 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом News

Бошланди! Ўзбекистон футбол ассоциациясига алангали салом

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар ҳар доим бўлган.

Биз афсона сифатида биладиганимиз Тўлаган Исоқовнинг таъкидлашича, СССР олий лигаси даврида ҳам (35-40 йил олдин), Азиз Ҳайдаровнинг иқрорига кўра, у Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозониб юрган маҳалларда ҳам (бир неча йил олдин) бўлган, ЎФА матбуот хизматининг хабарларига ишонсак, ўтган мавсумда ҳам бор эди.

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг охирида футболимиз бошида турган муҳтарам ташкилот футболдаги коррупцияга қарши "уруш очди". Ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, қарсак чалиб юбордик. "Баракалла, бўларкан-ку", дедик. Ишондик, вақти келган эди-да. Кейин нима бўлди?..

Бироз аввал "Турон" жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг "оловли" нутқини эшитган бўлсангиз керак. У тўғри гапирди ёки йўқ, билмадим. Лекин қачондир айтилиши керак бўлган, кимдир айтиши керак бўлганларни гапирди. Бутун "карьераси"ни ўртага қўйиб гапирди. Яна такрорлайман, аввал ўртага қўйди, кейин гапирди...




Унинг гапларини муҳокама қилмаймиз. Фақат унинг нутқидан номаълум манзилга йўлланган саволларни ажратиб олиб, масъулларга етказамиз.

1. Футболдаги коррупцияни тугатиш ҳақида ўйлаётган, аммо айбдорларнинг барчасини жазоламаган ЎФАга дастлабки савол: ҳакамларга ким чора кўради?

2. Янги мавсум стартигача келишилган ўйинларда иштирок этган барчанинг жазоланишини ваъда қилган ЎФАга иккичи савол: аллақачон 2021 йилги мавсумнинг 2-тури бошланди, яна қачонгача чидаш мумкин?

3. Футболни тозалаётган ЎФАга навбатдаги савол: шуми тозалаётгани?

4. Келишилган ўйинларда иштирок қилган клубларни жазоламаган ЎФАга охирги савол: шуми адолат?

Юқорида айтдик, ўзбек футболида келишилган ўйинлар ҳар доим бўлган. Энг қизиғи, футбол атрофидаги кишиларнинг бундан ҳар доим хабари бўлган. Исломбек Исмоилов ҳақ. Кимдир журъат топиб, охиригача бормас экан, фарзандларимиз ҳам шу муаммо билан курашиб яшайди. Шу ўринда яна бир бор ЎФАга юзланамиз: жаноблар, ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Журъат топинг, жазоланг. Халқ ўз "қаҳрамон"ларини билсин! 

Бу гапни нега айтяпмиз? Биздаги маълумотларга кўра, келишилган ўйинлар аллақачон аниқлаб бўлинган, иштирокчилар рўйхати аниқ. Ҳатто уларда ишлаган ҳакамлар ҳам жазоланди. Лекин, ўша ҳакамларни ёллаган клублар ҳамон жазоланмаяпти. Сабаби эса фақатгина Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мутасаддиларигагина аён...

Муқаддам Италияда ва Туркияда шу каби ҳолатлар юзага келганида масъул федерациялар қанақа йўл тутганини биласиз. Ўзбек футболининг бугунги аҳволини тасаввур қилишингиз учун айтаман, келишилган ўйинларда қатнашган бир нечта жамоалар Ўзбекистон Суперлигасида иштирокини ҳамон давом эттирмоқда. Футболни тозалашни мақсад қилган ЎФА уларни нега жазоламаяпти? Очиғи, бизга ҳам қизиқ. Кутамиз. Балки, қандайдир садо чиқиб қолар...

P.s.: Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Сиз ҳам ўз позициянгизни билдиринг.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +160   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика