Latest news

21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  0 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  2 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  26 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   20 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди News

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди

Бугун “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги”нинг футбол мусобақаларига старт берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Олдинга ўтиб шуни айтиш керак, барча жамоалар мусобақага жиддий ёндашган ҳолда пухта тайёргарлик билан келишибди. Жамоаларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада. Ўз навбатида ташкилотчилар ҳам мусобақани юксак савияда ўтказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни мамлакатимизнинг малакали ҳакамлари бошқариб боришмоқдаки, бу фақат мусобақа нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Айниқса, бу каби турнирларда кўп бора ғалаба қозонишган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жамоасининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимларига йирик – 0:8 ҳисобида ютқазиб қўйиши кўпчилик учун ҳақиқий “сюрприз” бўлди. Шунингдек, “Халқ банки” жамоаси ҳам Халқ таълим вазирлиги ходимларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришди, десак муболаға бўлмайди.

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси эса “Ўзбекинвест”га қарши ўйинда матонат кўрсатди. Яъни 0:2 ҳисоби билан ортда қолаётган ветеринарлар жамоаси ўйинда туб бурилиш ясади, яъни “камбэк” қайд этди ва танаффусдан кейин рақиблари дарвозасини тўрт марта ишғол қилиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

“Бош вазир кубоги” мусобақасининг илк кунида қайд этилган натижалар:

Футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2019” мусобақаси

19 октябрь, шанба. 1/32 финал

Давлат Солиқ қўмитаси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 5:0

“Шарқ” нашриёти – Олмалиқ Кон-металлургия комбинати – 0:6

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши – 8:1

АТ “Халқ банки” – Халқ таълими вазирлиги – 9:0

Қишлоқ қурилиш инвест – Ўзкимёсаноат – 5:0

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Давлат Божхона қўмитаси -:+

Молия вазирлиги – Олий суд – 0:1

“Ўзбекистон темир йўллари” – Ўзбекистон МТРК – 8:0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги – 1:1 (пенальтилар серияси – 6:5)

Тошшаҳартрансхизмат – Иссиқлик электр станциялари – 6:1

Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – “Ўзбекинвест” – 4:2

Ўрмон хўжалиги – Олий аттестация комиссияси -:+

“Ватанпарвар” ташкилоти МК – Адлия вазирлиги – 0:2

Товар хом-ашё биржаси – ЎзАтом (Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги) – 3:1

“Кафолат” суғурта компанияси – “Ўзбекнефтегаз” – 1:0

Энергетика вазирлиги – Республика маънавият ва маърифат маркази – 2:2 (пен. – 3:5)

“Бош вазир кубоги”нинг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлар эртага ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика