Latest news

21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  26 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  14 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

"Боруссия"ни ким бошқаради? News

"Боруссия"ни ким бошқаради?

"Боруссия" жамоаси бош мураббийи Петер Штёгер Дортмунддаги келажаги катта сўроқ остида турибди.

Дортмунд клуби раҳбарияти жамоа кўрсатаётган ўйиндан қониқмаяпти. Шу боисдан ҳам Петер Штёгернинг келаси мавсумда жамоа рулида қолиши эҳтимоли жуда кам.

Гарчи жамоа чемпионат якунланишига 2 тур қолганида деярли ЕЧЛ йўлланмасини ҳал этган бўлсада, раҳбарият жамоага янги мураббий олиб келиш тараддудини бошлаган.

Раҳбарият жамоанинг охирги йилларда йўқотилган имижи ва статусини тикламоқчи. Томас Тухель ва бир қатор етакчи футболчиларнинг жамоадан кетгани "Боруссия"нинг ўйини ва натижаларига кескин таъсир қилгани айтилмоқда.

Айни пайтда "Боруссия" Дортмундни бошқариш учун иккита номзод кўрсатилмоқда. Бири Бундеслига учун бегона бўлмаган швейцариялик Люсьен Фавр. Иккинчиси португалиялик мутахассис Виллаш-Боаш.

Люсьен Фавр ўз вақтида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасини муваффақиятли бошқарган ва жамоани еврокубокларга олиб чиққанди. Айнан Фаврнинг қўл остида Марко Ройс "Боруссия"да порлаб чиққан. Шунингдек, ушбу мутахассис тактик жуда кучли ва ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Тажовузкор футбол тарадори бўлган Фавр айни пайтда "Ницца" жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Аммо мутахассиснинг фикрича, Фавр аллақачон "Бавария" ёки "Боруссия" Дортмунд каби юқори даражадаги жамоаларда ишлашга тайёр.

Иккинчи номзод сифатида қаралаётган Андре Виллаш-Боашнинг охирги жамоаси Хитойнинг "Шанхай СИПГ" бўлганди. Виллаш-Боаш аллақачон дортмундликлар билан алоқага чиққан ва "Боруссия"да ишлаш истагида.

"Боруссия" клуби раҳбарияти эса мавсум якунлангач аниқ бир тўхтамга келиши кутилмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика