Latest news

13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  21 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди News

Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди

Wiki маълумотларига кўра Германияда 3 млндан зиёд турк яшайди, аммо ташқаридагиларнинг айтишича уларнинг сони 6 млндан зиёд.

Шимолий Рейн Вестфалия шаҳри бўлган Дортмунд кўчалари кеча туркияликлар билан тўлиб тошди. Стадион яқинида турклар мавзеси бор экан, бу эса атрофни қардошларимиз билан тўлдирди. Энг қизиғи шаҳар тўлиқ қизил рангга кирди. Икки терма жамоанинг уй либослари қизил эканлигини яхши биласиз. Бу кунда полиция ҳеч кимга индамади, турклар турли хил автомобилларида яйрадилар. Машиналарнинг "сигналлари" шаҳарни забт этди. Бошқа пайт бу ишингиз учун Германияда катта жарима тўлайсиз. Турклардан ташқари, урушдан кейин Олмонияга келиб қолган сурияликлар ҳам Евро Осиёлик қизилларга мухлислик қилдилар. Шу жумладан биз ҳам.



Дортмунд кўчаларида байрам қилаётган биз, YouTube даги кўрсатув Сизга қизиқ бўлади деб ўйлаймиз.



Германиянинг таълим тизими дунёда ТОП 10 га киради. Шунинг учун бу ерда билим олиш учун ошиқадиганлар орасида маҳаллий аҳолидан ташқари, кўплаб чет эл вакилларини кўрасиз. Марказий Осиёдан ҳам жуда кўп талабалар мана шу ўлкада таҳсил оладилар. Суратдаги қирғиз қўшниларимиз дам олиш кунлари бўлганлиги учун Дортмундга айлангани келишганлигини айтишди. 50 Евро турадиган ойлик йўл чиптаси бу ерда, тез юрар поезд ва самолётдан бошқа ҳамма жамоат транспортига ўтиши ҳақида айтишди. 



Европа чемпионати ўйинлари учун арзон чипталар аллақачон тугаб бўлган. Украина, Словения ва Грузия терма жамоалари ўртасидаги баҳслар учун 100-150 еврога чипта топмасангиз, қолганларники 200 дан тепа. Қўлдан чипта олиш муаммо, алданмаслигингиз учун барчаси QR код билан, фақат телефонингиздангина кўрсатсангиз ўтади. Битта чиптанинг коди бир нечта телефонга тушмайди. Бу мухлис ҳам чипта илинжида юрибди.



Гарчанд Туркия терма жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсада, мухлислар байрам қилишда давом этишди. Футбол улар учун бир баҳона, муҳими юртини улуғлаш.



Ўзбекистон байроғи бу айлана ичида йўқ эди. Унинг ичида тахминан 50 га яқин байроққа мўлжалланган жой бўлиб, рассом деярли доира ичини тўлдириб бўлганди. Бу ерни ҳеч ким расмлар ўчмагунича оёқ билан босмайди. Видеони кўрсангиз, мен ҳам Ўзбекистон номини ёзганимдан кейин эҳтиёткорлик билан доира ичини тарк этдим. Биз рассомга илтимос қилган ҳолда Ўзбекистон байроғини чиздирдик. Таклифимизни рад этмаганлиги учун унга раҳмат айтаман. Шу ўринда қайд этсам, расм чизишдан аввал телефонидан байроғимизни кўриб олса керак деб ўйлагандим. Йўқ, ундай бўлмади, ёддан билар экан. Фақат юлдузларимиз сонини 11 та қилиб қўйганида, у ерга яна битта қўшиши кераклигини айтдим.



Дортмунднинг Флориан башняси Германия фахри ҳисобланади. 220 метрли бу иншоот Олмониянинг энг баланд бинолари қаторидан жой олган бўлиб, шаҳарнинг марказий боғининг кўрки. Айнан шу ерда фан зона ташкил қилинган бўлиб, у ерда 30 000 нафарга яқин мухлис катта экранда футбол кўриши мумкин. Биз ҳам айнан шу ерда Португалия ижросидаги голлар шоусини томоша қилдик.



Қанотли насарокларни шаҳарнинг кўп жойида кўрасизлар. Бу аллақачон Дортмунднинг тимсолига айланиб улгурган. Шаҳарда машинангизни қўйиш учун автотураргоҳларни топиш жуда қийин. Германияда машина олишдан аввал уни кейинчалик қаерга қўйиш ҳақида бош қотиришингиз шарт, айниқса сиз марказий шаҳарларда яшасангиз. Керак бўлса ўзингиз турадиган уйнинг тагидаги "парковка"га ҳам пул тўлайсиз. Бегона одам Сизнинг жойингизни банд қилса жаримага тортилади.  


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика