Latest news

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  4 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  5 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  6 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

"Боруссия Д" 15 ёшли ҳужумчини ЕЧЛ қайдномасига киритади. У турнир рекордини янгилаши мумкин News

"Боруссия Д" 15 ёшли ҳужумчини ЕЧЛ қайдномасига киритади. У турнир рекордини янгилаши мумкин

Дортмунднинг "Боруссия" клуби 15 ёшли форварда Юссуфа Мукокони Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказмоқчи. Бу ҳақда клуб директори Михаэль Цорк маълум қилди.

Мукоко "B" рўйхатга киритилган. У 20 ноябрь куни 16 ёшга тўлади, шундан сўнг Бундеслига ва ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқига эга бўлади. Агар Мукоко 24 ноябрь куни ўтказиладиган "Брюгге" билан ўйинда майдонга туширилса, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг ёш дебютантга айланади. Амалдаги рекорд Селестин Бабаярога тегишли бўлиб, нигериялик собиқ футболчи "Андерлехт" таркибида турнирда дебют қилганида атиги 16 ёш-у 84 кунлик эди.

Маълумот учун, Мукоко Камерунда туғилган, аммо Германиянинг 20 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказишга улгурган.

Мукоко 12 ёшидаёқ 17 ёшлилар жамоасида ўйнар эди. У ҳозир 19 ёшгача бўлган ёшлар чемпионатида тўп тепади. Ўтган мавсум 20 ўйинда 34 та гол урган ўйинчи лиганинг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика