Latest news

18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  1 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  2 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  5 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0

"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси News

"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси

Бугун Премьер-лигада иккинчи турга якун ясалади.

Турни ҳужумкор ва қизиқарли ўтиши кутилаётган беллашув тугатиб беради.

Ўтган мавсум топ-6 жамоаларнинг кушандаси бўлган "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Wolverhampton Wanderers

Ruben Neves - 55'

Premier League . Round 2

20/08/2019, 01:00

1
:
1
Finished

Manchester United

Anthony Martial - 27'

Stadium: Molineux Stadium, 31314 spectators

Referee: Jonathan Moss

45'
90'
46'  Matt Doherty (Adama Traore)
51'  Ruben Neves
55'  Ruben Neves
55'  Joao Moutinho
67'  Ryan Bennett
86'  Diogo Jota (Pedro Neto)
90'  Raul Jimenez (Patrick Cutrone)
24'  Daniel James
27'  Anthony Martial
27'  Marcus Rashford
68'  Paul Pogba
81'  Jesse Lingard (Juan Mata)
84'  Aaron Wan-Bissaka
89'  Daniel James (Mason Greenwood)
89'  Marcus Rashford (Andreas Pereira)

АПЛ, 2-тур

19.08.2019, 23:55

"Молине стэдиум"

"Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс

Қанот ҳакамлари: Марк Пэрри, Эдвард Смарт


"Бўрилар" мавсумни "Лестер" майдонидаги 0:0 ҳисоби билан бошлашди. Нуну Эшпириту шогирдлари Европа лигаси саралаш босқичи доирасида 4та ўйин ўтказишди ва тўртта ғалабани қўлга киритишди. Умумий ҳисобда ўтказилган бешта расмий ўйиндан тўрттасида жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Жамоа уйда анча ишончли ўйин намойиш этади. Марказда Невеш, Моутиньо ва Дендонкер учлиги назоратни ушлаб туришга ҳаракат қилади. Ҳужумда эса айни пайтда яхши формада бўлган Рауль Хименес ва Диого Жоталар ўтган йилги ишларини такрорлашга уринишади. Уларнинг ҳар иккиси МЮга қарши бир йил олдинги ўйинларда гол урган.


"Манчестер Юнайтед" чемпионатни "Челси" устидан қозонилган ишончли ғалаба (4:0) билан бошлади. Ўша учрашувда гарчи Сульшер шогирдлари биринчи бўлимда мазмунли ўйин кўрсата олишмаган бўлса-да, кейинчалик вазиятни ўзгартиришди. Айни пайтда жамоа муқим ҳимояга эга бўлди. Яъни, Шоу, Магуайр, Линделёф, Ван-Биссака тўртлиги "Қизил иблислар"нинг асосий ҳимоячилари бўлишади. Оле жорий мавсум 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланмоқда. Мавсумолди ўйинларда ҳам жамоа асосан шу схемада тўп тепди. Норвегиялик мутахассис 4-3-3дан воз кечган кўринади. Балки, зарурат туғилганда фойдаланар, лекин эндиликда Сульшер учун бирламчи схема - 4-2-3-1. МЮ ҳужум зонасида ҳаракатланаёт футболчилар ўзаро жой алмашиб ўйнашмоқда. Рэшфорд ва Марсьяль ҳужум маркази ва чап қанотда алмашиб ўйнаяпти. Баъзан энг олдинда Лингард ҳам пайдо бўлмоқда. Ҳужумдаги ўйинчиларнинг жой алмашиб ҳаракатланаётгани ҳам рақиб ҳимоячиларига қийинчилик туғдиради. Матич соппа-соғ бўлмаган пайтда Мактоминей ўзини яхши кўрсатди ва нима учун жамоа таянч зона ва марказга янги футболчи сотиб олмаганини жавоб бергандек гўё.


Биласизми?

- "Вулверхэмптон" АПЛ доирасида охирги 8та уй учрашувида мағлуб бўлмаган;

- "Бўрилар" ўтган мавсум МЮга қарши барча мусобақаларда 3 бор майдонга тушишган ва умуман ютқазишмаган (2 ғалаба, 1 дуранг);

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лига клублари орасида душанба кунги ўйинларда энг кўп бор ғалаба қозонган - 63 ўйинда 43 ғалаба. 68% - клублар учун ҳафтанинг аниқ бир кунида ғолиб чиқиш бўйича энг юқори кўрсаткич;

- Антони Марсьяль МЮ учун барча турнирларда 49та гол урган. У "Юнайтед" учун 50та гол урган 53-футболчига айланиши мумкин.


Жароҳатлар

"Вулверхэмптон" - йўқ.

"Манчестер Юнайтед" - Эрик Байи, Тимоти Фосу-Менса, Фред, Алексис Санчес.


Тахминий таркиблар

"Вулверхэмптон" (3-5-2): Руи Патрисиу - Хонни, Райан Беннет, Конор Коади, Уилли Боли, Мэтт Доэрти - Лиандер Дендонкер, Жоау Моутиньо, Рубен Невеш - Диого Жота, Рауль Хименес.

"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Давид Де Хеа - Люк Шоу, Гарри Магуайр, Виктор Линделёф, Аарон Ван-Биссака - Скотт Мактоминей, Поль Погба - Жесси Лингард, Андреас Перейра, Антони Марсьяль - Маркус Рэшфорд.


Мураббийлар фикрлари

Оле-Гуннар Сульшер: "Вулверхэмптон" - чуқур ҳимояланадиган ва кўп бўш зона бермайдиган қийин жамоа. Улар қарши ҳужумни яхши уддалашади, стандарт вазиятлар хавф туғдиради. Ўтган мавсумдаги ўйинларимизни ўрганиб чиқдик. Бу сафар бизнинг спорт формамиз, ўйинга ёндашувимиз юқори даражада. Биринчи турдаги ғалабадан кейин кайфиятимиз ҳам аъло. Шу сабаб, бу ўйинга ишонч билан ташриф буюрдик".


Нуну Эшпириту Санту: "Бу бошқача ўйин. Сўзсиз, ўтган мавсумдагилардан фарқ қиладиган тўқнашув бўлади. Барча чизиқларида фантастик ўйинчилари бор кучли рақиб билан тўқнаш келаётганимизни биламиз. Биз рақобатбардош бўлишни ва ўйнашни хоҳлаймиз".

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика