Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  20 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1025 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди News

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди

18 ноябрь куни аёллар чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунланди.

Чемпионлар тўқнашуви

Олий лиганинг 2021 йилги мавсумини мамлакатимизнинг амалдаги ("Сўғдиёна-W") ва собиқ ("Бунёдкор-W") чемпионлари ўртасидаги учрашув тугатиб берди (0:1).

Ушбу баҳснинг кўнгилдагидек ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎзПФЛ пойтахтдан бир гуруҳ журналистларни Жиззахга таклиф қилди. Ўйин ҳам шунга мос равишда анча қизғин ўтиб, мунозарали вазиятларни ҳам юзага келтирди.

Учрашув ҳакамларга аталди (?)

Ўйиндаги ягона гол "Бунёдкор" вакиласи Азиза Норбоева томонидан урилди. Шу туфайли у майдондаги асосий фигура сифатида эсланиши керак эди. Аммо ҳакамлар бригадаси бунга йўл қўймайдиган бўлди. 

Гап беллушув тақдирини ўзгартириб юборувчи қўпол хатолар ҳақида кетяпти. Мезбон жамоа расмийлари 2 эпизодда (оффсайд туфайли ҳисобланмаган гол ва 67-дақиқада белгиланмаган пенальти) учрашувни бошқарган Розиябону Юсупованинг манзилига кескин эътирозларини йўллашди. Ўз навбатида рефери жиззахликлар устозини дастлаб огоҳлантирди, кейин қизил карточка билан жазолади. 

Аммо, минг афсуски, такрорий лавҳалар Шерали Бобоқуловнинг эътирозларида жон борлигини тасдиқлагандек кўриняпти. Ҳакамнинг хатолари "Сўғдиёна"нинг тоза голини йўқ қилиб, қўшимчасига яна битта потенциал гол (пенальти)дан маҳрум қилгандек...

Ҳамма хурсанд бўлди

Ҳа, Розиябону Юсупованинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин барчада байрам кайфияти пайдо бўлди. Элмира Гулямова бошчилигидаги "Бунёдкор" асосий рақибдан тортиб олинган 3 очкони нишонлаган бўлса, Шерали Бобоқулов шогирдлари олтин медалларни қутлашди.

Тақдирлаш маросимида "Бунёдкор-W" қизларига чемпионатнинг кумуш медаллари топширилди.

"Бўрилар" форварди Диёрахон Ҳабибуллаева чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланди.

"Сўғдиёна-W" аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар мамлакат кубоги финалида ҳам ўзаро тўқнаш келишади (23 ноябрь куни пойтахтда). Ўтказиб юборманг!

Энди эса Олий лигамиз учун махсус ишлаб чиқилган кубокни томоша қилинг.

4 йил олдин ташкил топган клуб қисқа муддат ичида мамлакат чемпионатини ютди. Бу кимнинг хизматлари меваси эканини биласизми?

МАҚОЛА: Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий 

Author :
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика