Latest news

20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1

Бора Милутинович: “Ўзбекистонга ишлаш учун келганим йўқ” News

Бора Милутинович: “Ўзбекистонга ишлаш учун келганим йўқ”

Жаҳон футболидаги таниқли мураббийлардан бири, ўз вақтида бешта терма жамоа билан жаҳон чемпионатида қатнашган Бора Милутинович шу кунларда юртимизда меҳмон бўлди.
Хорватиялик мураббий Мекиска (1986), Коста-Рика (1990), АҚШ (1994), Нигерия (1998) ва Хитой (2002) терма жамоалари билан мундиалда иштирок этган.

Анчадан бери бу мураббийнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида ишлаши ҳақида гап-сўзлар юрганди, бироқ ўзининг айтишича, бу борада унга ҳеч қандай таклиф тушмаган ва шунчаки дам олиб, тарихий жойларни кўриш мақсадида Тошкентга ташриф буюрган. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, Бора Милутинович жойлашган “Миран” меҳмонхонасига бордик ва таниқли мутахассис билан суҳбат қурдик.   

-   Жаноб Милутинович, юртимизга хуш келибсиз!
-   Раҳмат. Мен ҳам бу ерга келганимдан ва сизларни кўриб турганимдан хурсандман.



-   Биз кеча ёки ўтган куни эмас, балки анча олдин юртимизга келишингиз ҳақида эшитгандик.
-   Биласизми, одамлар футбол ва футболдаги кишилар ҳақида гаплашишни яхши кўришади. Мен Тошкентда бўлиб турганимдан жудаям хурсандман. Чунки менда Ўзбекистон билан боғлиқ яхши хотиралар қолган. Ўз вақтида икки бор бу ерга келганман. Бир марта Хитой терма жамоаси билан яна бир гал “Ал Садд” билан. Ҳозир Миржалол Қосимов билан яхши муносабатдаман, у мени таклиф этди ва яна келдим.

-   Сизга Ўзбекистон терма жамоасида ишлаш борасида таклиф тушганмиди?

-   Менга ҳеч қандай таклиф тушгани йўқ ва яна шуни айтишим мумкин, мен бу ерга ишлаш учун келмадим. Шунчаки дам олиб кетиш учун келдим. Эртага яна Қатарга учиб кетаман.

-   Қизиқ, буни қандай тушуниш мумкин?
-   Жуда оддий. Мен футбол ичида юрган киши сифатида юртингизга меҳмон бўлиб келдим. Кубок финалини кузатдим, Мустақиллик майдонига бордим, Хотира майдонини кўрдим, эртага эса Дохага учиб кетаман. Футбол - менинг ҳаётим, кўплаб юртларга бориб футбол учрашувларини кўришни яхши кўраман. Масалан, Мьянмада ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ҳам бориб кузатдим. У ерда Ўзбекистон ёшлари иштирокидаги ўйинларни ҳам кўрдим.

-   Сиз ЎФФдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритиш борасида таклиф олдингизми?
-   Йўқ, бу ҳақда менга ҳеч ким гапирмади. Хоҳласангиз, бу ҳақда Миржалол Қосимовдан ҳам сўрашингиз мумкин. Мен учун терма жамоангизнинг Осиё Кубогига қандай тайёргарлик кўраётганини кузатиш қизиқ, албатта. Лекин бу мени шу ерда ишлайди дегани эмас. Ҳозир Қатардаги машҳур футбол академияси “Эспайр”да фаолият олиб боряпман ва ўз ишимдан мамнунман.

-   Миржалол Қосимов сизга терма жамоамизда ишлаш бўйича ҳеч нарса демадими?
-   Биз шунчаки футбол ҳақида гаплашдик, лекин иш бўйича эмас. Мен Қосимовни 2001 йилдан бери биламан ва уни жуда ҳурмат қиламан. Биласиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтади. Ҳозирда ушбу мусобақа учун тузилган ташкилий қўмитада маслаҳатчиман. Агар Қосимов мендан маслаҳат сўраса, унга дўстона ёрдам беришим мумкин, холос.

-   Ундай бўлса, кейинги режаларингиз қандай?
-   Дохага қайтиб боргач, Америка минтақаси бўйлаб сафарга чиқаман. Гватемала, Парагвай, Коста-Рика, Мексика каби давлатларга бормоқчиман. Шунингдек, январь ойида Янги Зеландияга ҳам бориш ниятим бор.

-   Австралияда ўтадиган Осиё Кубогига ҳам борасизми?
-   Балки боришим мумкин, борсам ҳам кўпи билан битта ўйинни кўрсам керак. Чунки бу пайтда мен Янги Зеландияга бормоқчиман.

-   Фараз қилинг, сизга ЎФФдан шартнома билан ишлаш бўйича таклиф тушди. Бу борада қандай йўл тутасиз?
-   Айтиб ўтганимдек, Қатарда ишлаяпман ва у ердагилар билан шартномам бор. Шундай экан, бунинг иложи йўқ деб ўйлайман.

-   Сиз ўз вақтида бир нечта терма жамоаларни бошқаргансиз ва яна бир таклиф тушиши қизиқишингизга сабаб бўлса керак?

-   Тўғри айтдингиз, фаолиятим давомида кўплаб терма жамоаларда ишладим. Аммо энди вақт ўтяпти, қолаверса, ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. Биласиз, Мьянмадаги Осиё чемпионатида Қатар ёшлари ғолиб чиқишди ва бу натижа мени жуда хурсанд қилди. Чунки шу мусобақада қатнашган футболчиларнинг аксарияти “Эспайр” академияси вакиллари ҳисобланади. Кўриб турганингиздек, ҳозир ҳам ишларим чакки эмас.

-   Олмалиқда ўтказилган Кубок финалини стадионда томоша қилдингиз. Ўйин борасида фикрингиз қандай?
-   Яхши ўйин бўлди, ким ютишини олдиндан айтиш қийин эди. Аммо “Локомотив”нинг бирмунча кучлироқ эканлиги кўзга ташланиб турди.

-   Жаҳон чемпионатига чиқишни жудаям хоҳлаб турган давлатдан таклиф тушса, бориб ишлашга рози бўласизми?
-   Бу энди қайси мамлакатдан таклиф тушишига боғлиқ.



-   Масалан, биз бир неча йилдан бери шуни хоҳлаяпмиз.
-   Сизларда ўз мураббийингиз бор ва мен унинг ишига аралашмоқчи эмасман. Жаҳон чемпионатига боришни ҳамма хоҳлайди, лекин аввало терма жамоа бунга тайёрми деган саволга жавоб топиш керак бўлади.

-   Сизнингча, Осиё Кубоги-2015 фаворитлари ким?
-   Одатдагидек, Япония, Австралия ва Жанубий Корея. Аммо Жанубий Корея доим ҳам бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти. Австралия - мезбон, Япония эса жуда кучли жамоа, қолаверса уларни мексикалик мураббий Хавиер Агирре бошқармоқда.

-   Бу мусобақада Ўзбекистоннинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

-   Ўзбекистон терма жамоаси нисбатан енгил гуруҳга тушган. КХДР ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо Саудия Арабистони ва Хитой билан тенгма-тенг ўйнаса бўлади.

-   Бешта терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқишнинг сири нимада?
-   Аввало шуни айтишим мумкин, мен ҳамма жамоаларни ўзим олиб чиққанман дея олмайман. Масалан, 1986 йилги Мексика мундиалга боришга тайёр эди, мен шунчаки кўмаклашганман, холос. Аммо 2002 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган Хитой термаси билан анча ишлашимга тўғри келганди. Аввало яхши футболчиларни бир ерга тўплашим талаб этиларди ва бунинг уддасидан чиққандим.



-   Ўша саралашда Хитой термаси Ўзбекистон билан бир гуруҳда кураш олиб борганди. Бўлиб ўтган ўйинлардан сизда қандай хотиралар қолган?
-   Эсимда, биринчи баҳсда биз бир киши кам қолиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Тошкентдаги беллашувда эса аллақачон вазифани ҳал қилиб қўйганимиз боис кичик ҳисобда ютқазгандик.

-   2001 йил “Агар терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмасам, ўзимни Буюк Хитой деворидан ташлайман” деганингиз ростми?
-   Мен бунақа гапни айтмаганман. Мен шунчаки ҳазиллашиб “Агар терма жамоа мундиалга бора олмаса, мени Хитой деворидан улоқтириб юборишади” деганман, холос. Ўшанда матбуот гапимни бўрттириб роса муҳокама қилганди.

-   Футболда ғалаба қозонишнинг асосий омиллари нимада?
-   Спортда ғолиб бўлиш учун ҳар бир мураббий қуйидаги бешта омилга эътибор қаратиши лозим: техника, тактика, жисмоний тайёргарлик, менталитет ва руҳият. Руҳиятни ҳиссиёт десак ҳам бўлади. Футболда буларнинг ҳаммаси муҳим. Масалан, жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Германия терма жамоасини олайлик. Уларда менталитет кучли, тактик ва жисмоний томонлама тайёргарлик ҳам зўр, бироқ техника яхши эмасди. Шунга қарамай, кучли руҳият эвазига ғолиб бўлишди. Бразилияга эса мана шундай руҳият етишмади.

Х.Холиқов, Н.Юлдашев, Б.Назаров суҳбатлашишди.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика