Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Болаларга беринг дунёни... News

Болаларга беринг дунёни...

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Шу муносабат билан бугун эрта тонгда “Насаф” футбол мактабига қарашли барча футбол майдонлари болажонлар билан гавжум бўлди.

Унда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Касби, Қарши, Муборак, шунингдек қўшни Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан келган 64 та жамоа сафида 700 га яқин болажонлар кун давомида яшил майдонда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тадбирнинг очилиш маросимида “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин сўзга чиқиб, бугунги байрам билан болажонларни табриклади. Улар орасидан юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган етук футболчилари етишиб чиқишига тилак билдирди.

Мусоба якунларига кўра, 2004 йилларда туғилган футболчилар ўртасида ғузорлик ўсмирлар бош совринга эгалик қилган бўлишса, 2005 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги баҳсларда Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани жамоаси тенгсиз дея эътироф этилди. 2006 йилда туғилган болалар ўртасидаги беллашувда “Насаф” футбол мактабининг Қарши шаҳри филиали жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва кубок билан тақдирланишди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика