Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Болалар футболида МДҲ даги энг кучли тизим - Украина лигаси ҳақида, Ўзбекистонда ҳам шундай қила оламизми? News

Болалар футболида МДҲ даги энг кучли тизим - Украина лигаси ҳақида, Ўзбекистонда ҳам шундай қила оламизми?

Кўп нарсани МДҲ мамлакатларига солиштиришга ўрганиб қолганмиз.

Шу ўринда мен ўсмирлар футболи бўйича энг кучли лигага эга мамлакат бўлган Украинадаги тизим ҳақида баён қиламан.

Украинада вилоят ва шаҳар чемпионатлари ўз йўлига бўлиб, 4та ёш тоифасида мамлакат чемпионати йўлга қўйилган. Кучли бешлик ва футболчининг экспортига ишлайдиган евро мамлакатлардан кейин, бу ишни МДҲда биринчилардан бўлиб қила олган давлат, бу - Украина.

Украинада ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионати 3та лигадан иборат - Элит, олий ва биринчи лига.
Элит лигада 24та клуб. У 4та ёш тоифасида ўтказилинади. Булар 2021-22 мавсуми учун U-14 (2008), U-15 (2007), U-16 (2006), U-17 (2005). Мамлакат бўйлаб уй-сафар тизимидаги мусобақа чўнтакбоп бўлиши учун, 4та ҳудудга бўлинган гуруҳларда 6тадан жамоа ўрин олади.

Унда мамлакатнинг энг кучли жамоалари, Шахтёр, Динамо, Металлист, Арсенал, Интер, Карпати, Днепр ва Рух иштирок этадилар. Якунига етга мавсум чемпионлари орасида гегемон клубни кўрмайсиз. Рақобат жуда кучли. Бу сўнгги чемпионатнинг совриндорлари:

U-14 (2007): 1. Шахтёр, 2. УФК Карпати, 3.Динамо.
U-15 (2006): 1. Динамо, 2.Днепр, 3.Шахтёр.
U-16 (2005): 1. ДВУФК, 2.Динамо, 3.УФК Карпати.
U-17 (2004): 1. Шахтёр, 2.Динамо, 3.Карпати.

Мамлакат бўйлаб чемпионат тизими 1998/99 йилги мавсумдан старт олган. 23 йил бўлибди (!). Дастлабки уч мавсумда чемпионат 2 ёш тоифасида ўтган бўлса, кейинги йиллардан бошлаб бугунги 4та ёш тизимига ўтилган. Шу 23 йил давомида Динамо Киев 2 маротаба, Шахтёр 1 маротаба 4та чемпионатда ҳам ғалаба қозонган. Украина терма жамоаси сафида Еврода мазмунли ўйин кўрсатган БАРЧА футболчи мана шу ЛИГАнинг тарбияланувчилари ҳисобланадилар.

2018 йил Украина футбол федерациясида янгиланган ЭЛИТ Лигани тузиш ҳақида илк йиғилиш бўлиб ўтди. 2019 йил лиганинг янги регламенти ишлаб чиқилди ва 2020/21 йилги мавсумдан Олий лигани такомиллашган наъмунаси, Элит Лига биринчи мавсумини ўтказди.

Шу билан бирга олий лига ҳам сақлаб қолинди. Унда ҳам ҳудди шу ёш тоифаларида, фақат 40та жамоа 4та гуруҳдан 10тадан жой эгаллаган лига йўлга қўйилди.

Учинчи тоифадаги БИРИНЧИ Лигада, 80та жамоа Украина бўйича 8та ҳудудда, 10тадан бўлинган ҳолда ўтказилинади. Бу лигада U-15 ва U-17 жамоалари иштирок этадилар.

Бизда Тошкентни инобатга олмасангиз бошқа вилоятларда чемпионат шаклланмаган. Суперлига, имконияти мавжуд шахсий клублар ва футбол академияларини жамлаган ҳолда биз ҳам ҳудудга бўлинган ўсмирлар чемпионатини йўлга қўя оламиз. Бу қандай кўриниш олади?

1-ҳудуд: Навбаҳор, Нефтчи, Андижон, Турон, Қўқон 1912, Андижон Академия, Фарғона Академия, Наманган академия.
2-ҳудуд: Пахтакор, Локомотив, Бунёдкор, Одил Аҳмедов ФА, Тошкент академия, Тошкент вилояти академия, АГМК, Металлург.
3-ҳудуд: Сўғдиёна, Динамо, Насаф, Машъал, Сирдарё академия, Жиззах академия, Самарқанд Академия, Қашқадарё академия.
4-ҳудуд: Қизилқум, Сурхон, Бухоро, Навоий академия, Хоразм академия, Қорақалпоғистон Республикаси академия, Бухоро академия.

Ҳудудлардан келиб чиқиб бўлинган 4та ҳудудда, 8тадан жами 23та клуб ўрин олади. Фақатгина 4-ҳудудда бизда 7та жамоа бўляпти.

Вилоят академиялари ҳукумат томонидан молиялаштирилади ва улардаги Республика мусобақасини бекор қилиб, умумий мамлакат лигасига қўшиш лозим. Фақат "нодбавка" тизимини бекор қилиб, маошларни ҳам яхши ҳолатга олиб келсак бўлган. Суперлига жамоалари эса бу мусобақада иштирок этишга мажбур бўлишлари керак. Ҳудудлардан келиб чиқадиган бўлсак, бу уларга қимматга тушмайди.

Айни пайтда Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар ўртасида 5 хил мусобақа мавжуд:
1. Академиялар ўртасида Ўзбекистон чемпионати.
2. Спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати.
3. Вилоят терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати.
4. ОЗСКлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги.
5. Вилоят ички чемпионатлари.

Муаммо шундаки, ҳамма вилоятларнинг энг яхшилари қатнашадиган ягона мусобақа тури йўқ. БЎСМларда қатнашадиган бола академияларда, академииялардагилар эса терма жамоаларда иштирок эта олмайдилар. Терма жамоадагилар юқоридаги икки мусобақада.


@Nadirkhuja

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика