Latest news

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:4 (матнли трансляция)  9 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  12 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  31 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  22 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди News

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”сининг Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб,  64 нафари медалларга эга чиқишган эди.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 4 декбарь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасида  совриндор бўлган ёш футболчилар ва уларнинг тренерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамшид Ҳасанов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт  бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳибаси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё вилоят кенгаши депутати  Муҳаббат Шарапова, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби  Нурали Султоновлар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган истеъдодли ёш футболчи – ўқувчилар ва уларнинг устозларини қутлаб, кейинги йилда бўлиб ўтадиган чемпионат беллашувларида ҳам муваффақият тилашди. Тадбир доирасида шунингдек, вилоят футбол маҳорат мактабининг 24 нафар спортчи-ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ПФ – 5924 – сонли Фармонига асосан 2020 – 2021 йилда олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳонларга синовсиз қабул қилиниши маълум қилинди. Тадбир сўнггида барча спортчи - ўқувчилар ва уларнинг тренерлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.


Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом Раҳмонов тайёрлади     

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика