Latest news

21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  64 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   18 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0

Болалар футболи. Элбек Имомназаров: "Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим" News

Болалар футболи. Элбек Имомназаров: "Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим"

Футбол маҳорат мактаблари ўртасида ўтказилаётган "Профессионал футбол мактаблари лигаси" мусобақасида 2006 йилда туғилган ўйинчилардан иборат Жиззах жамоаси турнир давомида ўйини билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Бу борада Жиззах 2006 жамоаси мураббийи Элбек Имомназаровнинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот ўрнида Жиззах 2006 жамоаси гуруҳ босқичида Қорақалпоғистон ва Самарқанд билан 0:0, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган бўлса, Навойи вилоятининг худди шу ёш тоифасидаги жамоаси 3:0 ҳисобида таслим этилди. 1/4 финалда эса Тошкент вилояти 2:1 натижаси билан мағлуб этилди.

"Турнир ҳақида гапирадиган бўлсам, бундай нуфузли, ташкилотчилик юқори бўлган турнирда бу ёшдаги жамоамиз илк бор иштирок этди. Ҳаяжон бўлиши табиий. Биринчи турда болалар ўз ўйинини топа олишмади. Фикримча бу ҳаяжондан. Дастлабки турда қийин ўйин ўтказдик. Қорақалпоғистон Республикаси била дуранг натижа қайд этишди. Мазкур учрашувдан сўнг болалар билан гаплашиб олдик. Руҳий жиҳатдан тушунтириш ишлари олиб борилди. Навбатдаги турларга келиб жамоамиз ўз ўйинини топди, ҳаяжонлар ортда қолди. Турнирда совринли ўринларни эгалла бўлиш мумкинлигини тушуниб етишди. Гуруҳ босқичида ажойиб тарзда иштирок этишди. Мағлубиятга учрамаган ҳолда иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик. 1/4 финал босқичида Тошкент вилояти жамоаси билан жуда ҳам шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Шогирдларимдан бундай натижа кутмаган эдим. Яхши ўйин кўрсатишди. Футболда кучли жамоа ғалаба қозонади деб бежизга айтишмаган. Тошкент вилоятини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Кучли тўртликка кирдик. Тўғрисини айтсам, бу ўйинда болалар катта куч йўқотишди. Катта меҳнат қилишди. Меҳнатимиз самараси ўлароқ совриндорлар қаторидан жой олдик. Республикамиздан жами 14та футбол маҳорат мактаблари иштирок этишди. Мана шу жамоалар ичида нуфузли мусобақада кучли тўртликка кириш биз учун бахт. Кейинги мусобақаларда янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

23-28 ноябрь кунлари Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу турнир ҳам футбол маҳорат мактаблари ўртасида бўлиб ўтади. Муносиб тайёргарлик кўрамиз. Чемпионликни мақсад қилганмиз. Ўзбекистон чемпионатида йўл қўйган хатоларимизни кубок баҳслари бошлангунига қадар бартараф этиш устида ишлаймиз.

Карантин даврида машғулотларни онлайн тарзда олиб бордик. Болаларни йиғганимизга ҳам кўп бўлмади. Бу борада камчилик сезилди. Ўзбекистон чемпионатидаги натижа 1-2 йил ичида ўргатган нарсаларимизнинг самараси деб ўйлайман. Карантин вақтида болалар жамоавий машғулотлардан узулиб қолди. Индивидуал машқларни уйда якка тартибда бажаришди. Мусобақадан 15 кун аввал йиғилдик ва машғулотларни бошладик",- дейди Элбек Имомназаров.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика