Latest news

09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  1 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  4 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  12 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0

Болалар футболи: “Бунёдкор-А”дан “мастер-класс” News

Болалар футболи: “Бунёдкор-А”дан “мастер-класс”

26 октябрь куни футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Бунёдкор-А” ўз майдонида ДЮСШ-24 жамоасини қабул қилган бўлса, “Бунёдкор-Б” сафарда ФМ БУСМ-16 меҳмони бўлди. Эътиборлиси, 27-турда академиямизнинг бу икки жамоасида икки хил натижа қайд этилди.

“Бунёдкор-А” бу турда мавсумдаги ўзига хос рекордини қайд этди. Вакилларимизнинг турли ёш тоифасидаги жамоалари ўйинларида умумий ҳисобда дарвозалар 71(!) маротаба нишонга олинди. Эътиборлиси, бу голларнинг барчаси ДЮСШ-24 дарвозасидан жой олди. Бу каби сермаҳсуллик чемпионат жамоалари ичида илк бор вакилларимиз томонидан қайд этилди. Чемпионат якунланишига уч тур қолганда ёш “қалдирғочлар” “Пахтакор” билан биргаликда мавсум чемпионлиги учун курашмоқда.

2003 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 7:0
2002 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 16:0
2001 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 12:0
2000 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 10:0
1999 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 15:0
1998-97 йил: “Бунёдкор-А” – ДЮСШ-24 11:0

“Бунёдкор-А”дан фарқли равишда яна бир вакилимиз “Бунёдкор-Б” бу турда ўз ўйинини тўлиқ намойиш этолмади. Вакилимиз ФМ БУСМ-16 майдонига сафар қилиб, иккита ўйинда ғалаба қозониб, тўртта ўйинда мағлубиятга учради.

2003 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 1:0
2002 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 2:0
2001 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 2:0
2000 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 0:1
1999 йил: ФМ БУСМ-16 – “ Бунёдкор-Б” 1:0
1998-97 йил: ФМ БУСМ-16 – “Бунёдкор-Б” 0:1

2 ноябрь куни 28-тур ўйинлари ўтказилади ва унда “Бунёдкор-А” ўз уйида ТАПОиЧ вакилларини қабул қилса, “Бунёдкор-Б” сафарда ГФСШИ-1 меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика