Latest news

22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  9 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  3 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  2 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  12 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  22 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  4 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  13 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0

Бобурбек Йўлдошев: "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман" News

Бобурбек Йўлдошев: "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман"

Якунланган мавсум "Қизилқум" Суперлигада 5-ўринни эгаллади.

Аслида жамоа совринли ўринлар учун курашганди. Афтидан, янги мавсум олдидан жамоада ўзгаришлар амалга ошадиган кўринади.

Жамоада тўп тепган тажрибали ҳимоячи Бобурбек Йўлдошевнинг "Қизилқум"даги фаолиятидан қанчалик кўнгли тўлди? Янги мавсум олдидан жамоада қоладими? Шулар юзасидан унинг фикрларига қулоқ тутдик. 



- Суперлига-2022 мавсумидан олган таассуротларингиз қандай?

- Мавсум аслида ёмон бўлгани йўқ. Ҳамма гувоҳи бўлди, охирги турларга қадар ўткинчи ўйинлар ўтказилмади. Айтайлик, чемпионлик номи ҳам сўнгги турга келиб аниқланди. Шундан ҳам билиш мумкин, Суперлиганинг якунланган мавсуми жуда қизиқарли ва муросасиз кечди. 

- Мавсум шахсан ўзингиз учун қандай хотиралар билан ёдда қолди?

- Ёмон эмас. Лекин яхши ҳам эмас. Ўзим кутганчалик бўлгани йўқ. Мен бундан кўпроғини кутгандим. 

- Жамоада қоласизми?

- Ҳозирча бу борада бирор нарса дея олмайман. Шартномам 20 декабрь куни якунланади. Қолганини вақт кўрсатади. 



- "Қизилқум"нинг мақсади жиддийлиги учун шу клубни танлаганингиз ҳақида айтгандингиз. Ушбу жамоага ўтишингиз сиз учун нотўғри қарор бўлмадими?

- Қарор қабул қилиб бўлинганди. Буни ортга қайтаришнинг иложи йўқ. "Қизилқум"да ўтказган мавсумимдан афсусланмайман. Ўйлашимча, жамоа мавсумни ёмон ўтказгани йўқ. Шу сабаб бундан кўп ташвишга тушишга ҳожат йўқ. 

- Суперлиганинг бошқа жамоаларидан таклифлар борми?

- Албатта, таклифлар бор. 

- Сизни легионер сифатида ҳам кўриб қолишимиз мумкинми?

- Ҳа, албатта легионер сифатида фаолиятимни бошқа чемпионатда давом эттиришим ҳам мумкин. Олдиндан бир нарса дейиш қийин.

- ЖЧ-2022да қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Мазкур мундиалда Бразилия ва Англия терма жамоаларига мухлислик қиляпман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика