Latest news

23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  10 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" тез орада "Лестер"дек ўйнашни бошлайди" News

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" тез орада "Лестер"дек ўйнашни бошлайди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.


- Бугун "Сўғдиёна" жамоаси жуда кучли ўйнади. Бу жиҳатни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар якка-курашларда жуда яхши ўйнашди. Биз эса кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Тарихий ғалабани қўлга киритганимиз хурсанд қилади албатта. Тез орада жамоамизга дарвозабонлар мураббийи келади. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Номзодлар шунчалик кўпки, шу сабаб ҳозир айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Дилшод Ҳамроевни майдонга тушмаётгани ҳеч қандай шахсий ғаразим билан боғлиқ эмас. Унга ғаразим йўқ. Давронбек Жўрақуловни кўрсатаётган ўйини бизни қониқтирмоқда. Хатолар бор ва бусиз иложи йўқ. Агарда Дилшод Ҳамроев ўйинга тўлиқ тайёрлигини билсак, ўшанда Дилшодга ҳам яна имконият берамиз. Алишер Азизов яқин орада голлар уришни бошлашига ишонаман. Уни нега майдонга туширяпман? Чунки Азизов жуда юқори техникага эга футболчи. Уни кўмаги бизга керак. Тез орада Азизов голлар уришни бошлаб юборади. Жамоамиз дастлабки турлардаги ҳужумкор ўйинидан воз кечгани йўқ. Биз шунчаки нафақат тезкор ҳужумлар орқали, балки ўз ўйинимизга позицион ҳужумларни ҳам киритиб боряпмиз. Энди “Обод” нафақат шунчаки ҳужум уюштиради, балки ҳужумда тўпни сақлаган ҳолда иккинчи темп орқали ҳам олдинга боришга, рақибни тўпсиз чарчатишга  уринади. Чунки биз аввалги ўйинларда катта куч билан ҳужумга ўтиб, тўпни йўқотгач орқага қайтишга улгурмай қолардик. Рақиб эса олдинги чизиқда бемалол бўш ҳудудларга эга бўларди ва бу нарса уларга қўл келаётганди. Бу борада ишлаяпмиз. Ўйиинимизни янада сайқаллаштиришга уриняпмиз. Бунинг учун бизга вақт керак. Жамоамиз яна озгина вақтдан сўнг, кўпчилик назарда тутаётган “Лестер”дек ўйнашни бошлайди. Бунинг учун бизга бироз вақт лозим.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика