Latest news

18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  14 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  5 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  18 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" ҳали "Локомотив" даражасида эмас" News

Бобур Зуҳриддинов: "Обод" ҳали "Локомотив" даражасида эмас"

"Обод" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда 40 дақиқа давомида ўзимиз учун жуда яхши ўйнадик. Бироқ тайм охирида консентрацияни йўқотиб қўйганимиз сабабли "Локомотив" имкониятдан унумли фойдаланиб кетди ва йигитларимиз ёш бўлгани учун ўйин издан чиқиб кетди", - дейди Зуҳриддинов.

"Тўғри кўплаб футболчиларимизнинг жуссаси кичик. Сиз 8-рақамли футболчимизни айтдингиз. Лекин шахсан мен икки нафар бўйдор футболчи бўлса ва Дониёр Ҳасанов бўлса мен Ҳасановни танлаган бўлардим. Сабаби ўша бўйдор футболчи Дониёр қилаётган ҳажмдаги ишни қила олмас".

"Клуб раҳбарияти биздан натижа талаб қилади. Ҳозир улар ҳам жамоамизнинг келажагига ишонишмоқда. Майдонга тушмаётган футболчилар ҳозирча етарли даражада спорт формасига эга бўлмагани учун захирада қолишмоқда. Яқин вақт ичида улар ҳам майдонга тушишади.

"Обод" ҳали "Локомотив" даражасида эмас, буни тан олишимиз керак. Лекин биринчи 40 дақиқада рақиб деярли вазият ташкил қилгани йўқ. Умид қиламанки кейинги турдан очко жамғаришни бошлаймиз. Ғайрат Умировнинг йўқлиги албатта таъсир қилмоқда. Жароҳатидан қутулишини кутаяпмиз.

Таркибга янги футболчиларни қўшиб олиш ниятимиз бор. Буни давралар оралиғида амалга оширамиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика