Latest news

18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  3 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  28 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0

Бобур Фарҳодов: “Лутфулла Тўраевнинг ажойиб пасини голга айлантирмасам бўлмасди” News

Бобур Фарҳодов: “Лутфулла Тўраевнинг ажойиб пасини голга айлантирмасам бўлмасди”

“Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган “Ал Завра”га қарши учрашувда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Учрашувда киритилган голлардан бирига захирадан ўйинга қўшилган Бобур Фарҳодов муаллифлик қилди. Биз эса учрашув якунига етгач ушбу футболчидан фикрларини билдик.

“Яхши ўйин бўлди. Рақиб сезганимиздек кучли жамоа экан. Улар биринчи бўлимда бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Халқаро даражадаги учрашувда биринчи бор тўп тепдим. Худога шукур мен учун ҳаммаси яхши ўтди. Голга келадиган бўлсак Лутфулла Тўраевнинг ажойиб пасини голга айлантирмасам бўлмасди. Рақиб уч ой давомида биронта учрашувда майдонга тушмаган бўлсада, уларни мураббийларимиз яхши ўрганиб чиқишган эди. Майдон ҳолати юқори даражада бўлганида биз ҳам, рақиб ҳам бошқача ўйнаган бўларди. Иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ биз томонимизда бўлди”, - деди Бобур Фарҳодов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика