Latest news

19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  39 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  8 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  38 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0

Бобур Фарҳодов: "Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик" News

Бобур Фарҳодов: "Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик"

Туркияда йиғинни давом эттираётган "Андижон" жамоаси бугун куннинг биринчи яримида Москванинг "Велес" жамоасига қарши майдонга чиқди.

Ўйин давомида яратилган вазиятлардан фойдаланган "бургутлар" якунда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилган Бобур Фарҳодов учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Аввалги учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай вазиятларни голга айлантира олмаган эдик. Биз ҳужумлар қиламиз, рақиблар қарши ҳужумда дарвозамизни ишғол қилаётганди. Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик",- дейди Бобур Фарҳодов. 

- "Велес"ни бир неча кун олдин "Бунёдкор" ҳам мағлубиятга учратган эди. Рақиб кучсизмиди?

- Рақиб ўша-ўша. Аввалгиларидан кучсиз эмасди. Шунчаки вазият бўлди, гол урдик. 

- Бугун гол уришни жуда истадингиз, лекин доим ҳам ўхшайвермади...

- 2-3та ўйинда гол урмаганимдан кейин бугун дарвозага йўл топаман, деб ният қилган эдим. Тўп охири дарвозага кирди. 

- Бу ғалаба "Андижон" мухлисларида ишончни уйғотдими?

- Мухлислар бизга ишонишса, қўллаб-қувватлашса Суперлигада ҳам уялтириб қўймаймиз, деб умид қиламиз. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика