Latest news

12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  1 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  8 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  2 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  14 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5

Бобур Амонов қачон яшил майдонга қайтади? News

Бобур Амонов қачон яшил майдонга қайтади?

Бухоролик тажрибали ҳимоячи Бобур Амонов бу йил ҳеч бир жамоада кўриниш бераётгани йўқ.

Шу боис у ҳақда суриштирувларимиз натижаси шуниси кўрсатдики, 31 ёшли футболчи жарохат сабаб ўйиндан ташқари холатда қолиб кетган. Яқинда Бобурнинг ўзи билан суҳбатлашиб, хол аҳволини сўраганимизда қуйидагиларни маълум қилди.

- Очиғини айтганда, ўтган мавсумни жарохат билан ўтказишга мажбур бўлдим. Шунинг учун мавсум якунлангач, аниқроғи декабр ойида операция столига ётишга мажбур бўлдим. Оёғимни 50 фоиз тизза пойи йиртилганди. Шуни бутунлай тузатиш мақсадида операция қилдирдим. Худога шукур ҳозир анча яхшиман. Бир ойдан буён ўзим якка тартибда югуришни бошладим. Насиб қилса августдан яна катта футбол ўйнашни бошлайман.

- Тўғриси ҳозир ҳеч бир жамоа билан амалда шартномам йўқ. “Бухоро” билан ҳам алоқам деярли йўқ ҳисоби. Жарохат олган футболчи ҳеч кимга керак бўлмай қоларкан. Кеча қанчалик кўп жамоага фойда келтирманг, бугун жарохат олсангиз ҳамма сизни унитади. Ҳеч кимдан ҳафа эмасман. Ризқни Аллоҳ бергувчидир – дейди Бобур Амонов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика